Veolia Energy Tashkent қуйидагиларни маълум қилади:
• Иссиқ сув ҳисоблагичини текширувдан ўтказиш, ечиб олиш, ўрнатиш учун буюртмалар 2023 йил 31 мартдан бошлаб Тошкент шаҳридаги давлат хизматлари марказлари орқали тақдим этилиши мумкин бўлади.
Аввал хабар қилганимиздек, буюртмаларни қабул қилиш 2023 йил 15 мартдан тикланади. Янги дастурий таъминот пухта ишлаб чиқилиши ва синовдан ўтказилиши муносабати билан ушбу муддат 2023 йил 31 мартга қадар узайтирилади.
• Тошкент шаҳридаги давлат хизматлари марказлари орқали илгари берилган буюртмалар 2023 йил 31 мартга қадар кўриб чиқилади.
• Агар сиздаги текширув муддати ушбу хизматлар тиклангунига қадар тугайдиган бўлса, иссиқ сув учун ҳисобланмалар ҳисоблагич бўйича давом эттирилади.
• Буюртмаларни қабул қилиш тикланганидан кейин Veolia Energy Tashkent текширув муддати ўтказиб юборилган истеъмолчиларга почта орқали хабарномалар жўнатади.
Veolia Energy Tashkent юзага келган ноқулайликлар учун узр сўрайди.
• Ҳисоблагичларни текширувдан ўтказиш 20.08.2019 йилдаги 698-сон ВМҚ билан тасдиқланган Маъмурий регламент билан тартибга солинади.
Мавзувий сонни махсус мухбиримиз Ирина Гребенюк олиб боради.