– Кўп квартирали уйларда иссиқлик таъминоти хизматлари кўрсатиш қоидалари (15.07.2014 йилдаги 194-сон ВМҚга 1-илова) 13-бандида белгиланишича, хоналарни иситиш эҳтиёжлари учун иссиқлик энергиясини беришда Етказиб берувчи иситиш даврини Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан белгиланган муддатларда бошлайди ва тамомлайди. Иситиш даври ташқи ҳавонинг ўртача суткалик ҳарорати 8оСдан паст бўлган 5 кунлик давр тамом бўлган кундан кейинги кундан бошланиши, 8оС юқори бўлганда эса тамомланиши керак.