Norma.uz
Газета СБХ / 2021 год / № 37 / Мутахассис тушунтиради

Айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар учун имтиёзлар

 

2020 йил 1 январдан бошлаб Солиқ кодексининг янги таҳририга биноан ягона солиқ тўлови ўрнига айланмадан олинадиган солиқ жорий этилди. Илгари ЯСТ тўловчилари бўлган корхоналар, агар улар Солиқ кодексининг 461-моддаси 1-қисми мезонларига жавоб берсалар, айланмадан олинадиган солиқни тўлаганлар. Шу билан бирга, ЯСТ тўловчилари учун 2020 йил 1 январгача қабул қилинган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар билан илгари тақдим этилган имтиёзлар айланмадан солиқ тўловчилар учун сақланиб қолади ва уларнинг амал қилиш муддати тугагунига қадар амал қилади. 

 

30.12.2019 йилдаги ЎРҚ-599-сон Қонуннинг 4-моддасига биноан:

● 25.12.2007 йилдаги ЎРҚ-136-сон Қонун билан тасдиқланган эски Солиқ кодексида назарда тутилган имтиёзлар 2020 йил 1 апрелгача амал қилади;

● 2020 йил 1 январгача қабул қилинган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда назарда тутилган имтиёзлар уларнинг амал қилиш муддати тугагунга қадар амал қилади.

 

Айланмадан солиқ тўловчилар учун қандай имтиёз турлари назарда тутилган

Солиқ кодексида 2020 йил 1 январдан бошлаб имтиёзлар фақат Солиқ кодекси билан, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари билан солиқ ставкасини пасайтириш шаклида берилиши мумкин бўлган тартиб белгиланди. Бунда солиқ ставкаси кўпи билан 50 фоизга ва кўпи билан уч йил муддатга камайтирилиши мумкин. Шу билан бирга, имтиёзлар индивидуал хусусиятга эга бўлиши мумкин эмас.

Айланмадан олинадиган солиқ бўйича имтиёзлар, қоида тариқасида устувор фаолият турларини рағбатлантириш учун тақдим этилади ва қуйидаги шаклларда бўлиши мумкин:

● солиқни тўлашдан озод қилиш;

● пасайтирилган ставкаларни қўллаш.

Солиқ тўловчилар солиқлар бўйича имтиёзлардан тегишли ҳуқуқий асослар юзага келган пайтдан эътиборан уларнинг бутун амал қилиш даври мобайнида фойдаланишга ёки солиқ имтиёзидан фойдаланишдан воз кечишга ёхуд ундан фойдаланишни бир ёки бир неча солиқ даврларида тўхтатиб туришга ҳақли (СК 75-м. 6-қ.).  

 

Муайян давр учун айланмадан олинадиган солиқни тўлашдан озод этиш шаклидаги имтиёзга мисоллар:

Т/р


Имтиёзнинг амал қилиш муддати


Имтиёзни қўллаш соҳаси


1


2024 йил 1 январгача


● Қорақалпоғистон Республикасида республика минтақаларининг «ўсиш нуқталари» («драйвер» соҳаси) сифатида белгиланган иқтисодий фаолият йўналишлари бўйича янги ташкил этилган кичик корхоналар;

● ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражаси паст бўлган Тахтакўпир, Бўзатов ва Шуманай туманларида ташкил этилиши режалаштирилган саноат йўналишидаги кичик корхоналар;

2026 йил 1 январгача


● шароити оғир 45 та маҳалла ва овулларда янги ташкил этилган хизмат кўрсатиш соҳасидаги кичик корхоналар (11.11.2020 й. ПҚ-4889-сон қарор 3-б.)


2


2028 йил 1 январгача


IT-Park резидентлар (илгари МУИМ) (30.06.2017 й. ПФ-5099-сон Фармон)


3


5 йил муддатга


Юридик шахслар белгиланган тартибда сертификатланган камида 4 юлдузли даражадаги меҳмонхона ва мотелларни фойдаланишга топширилган санасидан бошлаб (2.12.2016 й. ПФ-4861-сон Фармон 12-б.)


4


2022 йил 1 январгача


Автомобиль транспорти ташкилотлари – йўловчиларни шаҳар атрофида ва вилоятлар ичидаги шаҳарлараро йўналишларда (қишлоқ жойларда) автобуслар ва микроавтобусларда ташиш ҳажми бўйича (10.01.2017 й. ПҚ-2724-сон қарор 10-б.)


5


2023 йил 1 январгача


Юридик шахсларнинг ипак қурти уруғини ишлаб чиқариш, пилла етиштириш, тайёрлаш ва қайта ишлаш, тайёр ипак маҳсулотлар ҳамда пиллачилик тармоғи учун ёрдамчи материалларни (сунъий пилла ўраш дасталари) ишлаб чиқаришдан олинадиган даромадлари (29.03.2017 й. ПҚ-2856-сон қарор 7-б.)


 

 

Айланмадан олинадиган солиқ бўйича солиқ ставкаларини пасайтириш кўринишидаги имтиёз мисоллари:

Т/р


Имтиёз ким учун


Имтиёз мазмуни ва амал қилиш муддати


1


Инвесторлар – фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг мажмуаларини қуриш билан шуғулланадиган юридик шахслар учун


Солиқ ставкаси 50 фоизга камайтирилади – фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўшни қўшимча объектларда амалга ошириладиган тадбиркорлик фаолиятидан олинадиган даромадлар бўйича (келишув бўйича ёки комплекслар билан бир бинода ёхуд бошқа жойда).

Имтиёзнинг амал қилиш муддати – 3 йил, ушбу объектлар фойдаланишга топширилган санадан бошлаб (18.02.2020 й. ПҚ-4602-сон қарор 10-б.)

2


Ўзини ўзи банд қилган шахслар учун назарда тутилган фаолият турлари билан шуғулланувчи иштирокчилари сони камида уч нафар бўлган оилавий корхоналар учун


Айланмадан олинадиган солиқ ставкаси 50 фоизга камайтирилади (8.06.2020 й. ПҚ-4742-сон қарор 7-б.)


3


Нодавлат (хусусий) музейлар, бадиий галереялар ва ҳунармандчилик марказлари учун


Асосий фаолият тури бўйича айланмадан олинадиган солиқ ставкаси 50% камайтирилади (19.06.2020 й. ПҚ-4755-сон қарор 1-б. «г» кичик банди).

Имтиёз амал қилиш муддати – 2020 йил 1 июлдан 2023 йил 1 июлгача

 

Умид ҲАМРОЕВ,

Молия вазирлиги бўлим бошлиғи,

Дилором САИДОВА,

«Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 941 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика