Norma.uz
Газета СБХ / 2021 год / № 37 / Божхона

Товарлар ноқонуний кириб келмасин

 

Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари «Чуқурсой» божхона пости ходимлари билан ҳамкорликда божхона тўловларини тўлашдан бўйин товлаш мақсадида турли қинғир режалар асосида юк ҳужжатларида нотўғри маълумотларни кўрсатиш орқали йирик миқдордаги товарларни олиб киришга бўлган уринишнинг олдини олишди.

 

Хориждан божхона постига 2 та юк контейнерида оғирлиги 52 тоннадан зиёд юк ҳужжатларига кўра «Пайвандлаш электродлари» дея кўрсатилган товарлар «сариқ» йўлак асосида расмийлаштирилиб, божхона омборига жойлаштирилади. Божхона омбори ҳудудида ўрнатилган видео кузатув мосламалари орқали тасвирлар қайта ўрганилганда товарларни божхона омборига жойлаштириш жараёнида юклар орасида бошқа товарлар борлиги шубҳа остига олиниб, божхона кўригидан ўтказилди.

Кўрик давомида шубҳалар ўз тасдиғини топди: юклар орасида божхона юк декларацияси ва юк кузатув ҳужжатларида умуман қайд этилмаган қиймати 1 млрд 387 млн сўмлик 33,4 тонна бурама михлар борлиги аниқланди. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, мазкур товарларга 475,8 млн сўм миқдорда божхона тўловлари ҳисобланди.

Яна бошқа ҳолатда «Чуқурсой» ТИФ божхона постига Германиядан қиймати салкам 1,6 млн долларлик 1 комплект ID карталарни ишлаб чиқариш линияси ускуналари келтирилди.

Божхона тўловларидан 2,5 млрд сўм миқдорида имтиёз қўлланган ҳолда тақдим этилган божхона юк декларацияси маълумотлари ҳамда олиб борилган экспертиза текширувлари давомида ускуналарнинг ТИФ ТН кодлари нотўғри таснифланганлиги, шунингдек ишлаб чиқарилган йили эски эканлиги аниқланди. Натижада ускуналарга қўлланилган имтиёзларнинг бир қисми бекор қилиниб, 518,3 млн сўм миқдорида қўшимча божхона тўловлари ҳисобланди.

 

* * *

Тамаки маҳсулотлари ва дори воситаларининг ноқонуний савдоси олдини олиш борасида ҳам мунтазам тадбирлар олиб борилмоқда.

 

Хусусан, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Миллий гвардия ходимлари билан ҳамкорликда пойтахтнинг Яшнобод туманида тезкор тадбир ўтказишди.

Тадбир давомида кузатувга олинган «Ласетти» автомобили Яшнобод туманидаги хонадонлардан бирига кирган вақтда тўхтатилиб кўздан кечирилганда, унинг орқа юкхонасида хорижда ишлаб чиқарилган ва Ўзбекистон акциз маркаси билан маркаланмаган 9 000 қути тамаки маҳсулотлари борлиги аниқланди.

Хонадон холислар иштирокида кўздан кечирилганда бу ерда яна 5 990 қутида худди шундай тамаки маҳсулотлари, 900 дона «Тропикамид», 950 та «Селофен», 112 та «Лирика» номли ва 1 232 та «Регапен» номли кучли таъсир қилувчи дори воситалари ҳамда 0,59 грамм «гашиш» гиёҳвандлик воситаси, 1 дона ангишвонада «гашиш» гиёҳвандлик воситаси қолдиқлари борлиги аниқланди ҳамда уларнинг ноқонуний айлануви олди олинди.

Ҳозирда юқоридаги барча ҳолатлар юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Ахборот хизмати.

Прочитано: 266 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика