ҚҚС тўловчиси бўлмаган хўжалик юритувчи субъектлар «кирувчи» ҚҚСни товарлар ва хизматлар қийматига киритишга мажбурлар (СК 267-м. 1-қ. 4-б.). Аммо муайян вазиятларда ҚҚС тўловчилари ҳам солиқ суммасини олинган товар ва хизматлар қийматига киритадилар (СК 267-м.). Хусусан:
● солиқ солишдан озод этилган айланмаларда фойдаланиш учун сотиб олинган асосий воситалар, кўчмас мулк, номоддий активлар бўйича;
● солиқ солишдан озод этилган айланмаларда фойдаланиладиган асосий воситалар ва кўчмас мулкларни қуриш, модернизациялаш, реконструкция қилиш, техник жиҳатдан қайта жиҳозлаш ва таъмирлаш учун сотиб олинган товарлар ва хизматлар бўйича;
● ҚҚСдан озод этилган товарларни (хизматларни) ишлаб чиқариш ва реализация қилиш учун сотиб олинган товарлар ва хизматлар бўйича;
● вакиллик харажатлари сифатида қараладиган сотиб олинган товарлар ва хизматлар бўйича;
● текинга олинган товарлар ва хизматлар бўйича. Олинган вақтида ҚҚС тўлашга мажбур бўлиб, кейинчалик уни ҳисобга олишингиз мумкин бўлган ҳоллар бундан мустасно. Масалан, импорт бўйича товарлар текинга олинганда;
● фойда солиғини ҳисоблаб чиқаришда харажатлар чегириб ташланмайдиган мол-мулк ўз эҳтиёжлари учун сотиб олинганда (СК 317-м.);
● енгил автомобиллар, мотоцикллар, вертолётлар, моторли қайиқлар, самолётлар ва бошқа моторли воситалар, шунингдек улар учун ёқилғи бўйича, агар уларнинг сотиб олиниши амалга оширилаётган фаолият турига боғлиқ бўлмаса;
● алкоголь ва тамаки маҳсулотлари сотиб олинганда, агар уларнинг сотиб олиниши амалга оширилаётган фаолият турига боғлиқ бўлмаса.
Солиқ солишдан озод қилинган айланмаларда фойдаланиш учун сотиб олинган асосий воситалар, кўчмас мулк ва номоддий активлар бўйича ҚҚС
Фақатгина қуйидаги мақсадларда фойдаланиш учун сотиб олинган асосий воситалар, кўчмас мулклар ва номоддий активлар бўйича ҚҚСни ҳисобга олинг:
● реализация қилиш бўйича айланмага солиқ солинадиган, шу жумладан ноль ставка бўйича солиқ солинадиган товарларни ишлаб чиқариш ва (ёки) реализация қилиш (хизмат кўрсатиш) билан боғлиқ фаолиятни амалга ошириш мақсадида (СК 266-м. 1-қ. 1-б.);
● Ўзбекистон реализация қилиш жойи деб эътироф этилмайдиган хизматлар кўрсатилганда (СК 266-м. 2-қ.).
Солиқ солишдан озод этилган айланмаларда фойдаланиш учун сотиб олинган узоқ муддатли активлар бўйича ҚҚС ҳисобга олинмайди.
Вазият. ҚҚС тўловчи корхона солиқ солишдан озод этилган айланмаларда фойдаланиш учун асосий восита сотиб олди.
ҚҚС тўловчи корхона тиббий хизматларни кўрсатиш мақсадида тиббиёт ускунасини 57 500 минг сўмга сотиб олди, шундан ҚҚС – 7 500 минг сўм.
Транспорт ташкилотига ускунани етказиб бергани учун 460 минг сўм тўланди, шундан ҚҚС – 60 минг сўм. Ускунани етказиб бериш бўйича харажатлар унинг дастлабки қийматига киритилган (5-сон БҲМС 11-б., АВ рўйхат рақами 1299, 20.01.2004 й.).
Тиббиёт ташкилотлари томонидан кўрсатиладиган тиббий хизматлар (бундан косметология хизматлари мустасно) ҚҚСдан озод этилган (СК 243-м. 1-қ. 11-б.). Шу сабабли таъминотчига ва транспорт ташкилотига тўланган ҚҚС ҳам ускунанинг дастлабки қийматига киритилган ва ҳисобга олинмаган. Бухгалтерия ҳисобида ҚҚСдан озод этилган айланмаларда фойдаланиш учун олинган асосий воситалар бўйича ҚҚСни қуйидагича акс эттиринг:
Хўжалик операциясининг мазмуни
|
Сумма,
|
Счётлар корреспонденцияси
|
|
дебет
|
кредит
|
||
Етказиб берувчидан ускуна келиб тушгани акс эттирилди
|
57 500
|
0820-«Асосий воситаларни харид қилиш»
|
6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»
|
Ускунани етказиб бериш бўйича харажатлар акс эттирилди
|
460
|
|
6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»
|
Ускунани ишга тушириш акс эттирилди
|
57 960
|
0130-«Машина ва асбоб-ускуналар»
|
0820-«Асосий воситаларни харид қилиш»
|
ҚҚС бўйича ҳисоботда (1-илова, АВ рўйхат рақами 3221, 24.02.2020 й.) ускуна етказиб берувчисининг ва транспорт ташкилотининг ҳисобварақ-фактуралари маълумотларини харидлар Реестрида акс эттиринг. Бунда 6 ва 7-сатрларда акс эттирилган суммаларни 8 ва 9-сатрларда такрорланг. Агар сиз ҚҚС тўловчиси бўлмаган тоифага ўтаётган бўлсангиз ёки АС, кўчмас мулклар ва НМА бўйича солиқ тўлашдан озод этилган бўлсангиз, ўтиш (озод этилган) пайтида ҳисобга олинган ҚҚСни ҳисобдан чиқариб ташланг, агар олдин ушбу активлар харид қилинганда у ҳисобга олинган бўлса.
Қайта тикланадиган солиқ суммасини активларнинг қолдиқ (баланс) қийматига мутаносиб равишда аниқлаштиринг. Уни актив қийматига киритинг ёки фойда солиғини ҳисоблаб чиқаришда чегириб ташланадиган харажатларга киритинг (СК 269-м. 7-қ.).
Агар актив олинган пайтдан бошлаб қайта баҳоланган бўлса, тузатиш киритишда қайта баҳолашни ҳисобга олмасдан унинг баланс (қолдиқ) қийматини ҳисобга олинг, чунки актив олингандаги ҳисобварақ-фактурада кўрсатилган ҚҚС суммасига тузатиш киритилмоқда.
Мисол. Корхона солиқ тўламайдиган тоифага ўтказилганда асосий воситалар бўйича олдин ҳисобга олинган ҚҚСни қайта тиклаш
ҚҚС тўловчи корхона, 2020 йил февралда 345 000 минг сўмга ишлаб чиқариш биносини сотиб олди, шу жумладан ҚҚС 45 000 минг сўм. Бино шу ойнинг ўзида ишга туширилди.
2021 йил 1 январдан корхона ҚҚС тўловчиси бўлмаган тоифага ўтказилди.
2020 йил фавралда сотувчи томонидан тақдим қилинган ҚҚС (45 000 минг сўм), тўлиқ ҳажмда ҳисобга олинган (СК 266-м. 3-қ.). Корхона Солиқ кодексида (СК 306-м. 6-қ.) белгиланган меъёрлари бўйича амортизацияни тўғри чизиқли ҳисоблаш усулидан фойдаланади.
Бинонинг баланс (қолдиқ) қийматини ҳисоблаш учун бошқа солиқ тоифасига ўтиш пайтигача ҳисобланган амортизация суммасига аниқлик киритамиз, яъни 10 ой учун – мартдан декабргача:
300 000 х 3% / 12 х 10 = 7 500 минг сўм.
Баланс (қолдиқ) қиймати 292 500 минг сўмга тенг (300 000 – 7 500).
Энди ушбу баланс қиймат учун тўланадиган ҚҚС суммасига аниқлик киритамиз:
292 500 x 15% = 43 875 минг сўм.
Ушбу сумма бинонинг дастлабки қийматига ёки чегириб ташланадиган харажатларга киритилиши керак.
Бухгалтерия ҳисобида ҳисобга олинган ҚҚСга тузатиш киритишни (қайта тиклашни) қуйидагича акс эттиринг:
Хўжалик операциясининг мазмуни
|
Сумма,
|
Счётлар корреспонденцияси
|
|
дебет
|
кредит
|
||
ҚҚС тўламайдиган солиқ тўловчи тоифасига ўтиш пайтида, олдин бино сотиб олинганида ҳисобга олинган ҚҚСга тузатиш киритиш (қайта тиклаш) акс эттирилди.
|
43 875
|
0120-«Бинолар, иншоотлар ва узатувчи мосламалар»
|
6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)»
|
ҚҚС бўйича солиқ ҳисоботида операцияларни қуйидагича акс эттиринг:
● ҚҚС тўламайдиган солиқ тўловчи тоифасига ўтиш санасидаги бинонинг қолдиқ (баланс) қийматини (292 500 минг сўм) ҚҚС Ҳисоб-китобига 3-илова 0604-сатрининг 3-устунида;
● ҚҚСга тузатиш киритиладиган (қайта тикланадиган) суммани (43 875 минг сўм), ҚҚС Ҳисоб-китобига 3-илова 0604-сатрининг 4-устунида.
Солиқ солишдан озод этилган айланмаларда фойдаланадиган товарлар ва хизматлар бўйича ҚҚС
Агар Солиқ кодекси (СК 243-м.), Президент ёки Ҳукумат қарорига мувофиқ ҚҚСдан озод этилган товарлар ишлаб чиқарсангиз ёки хизматлар кўрсатсангиз, шундай ишлаб чиқариш (хизматлар кўрсатиш) учун сотиб олинган товарлар бўйича «кирувчи» солиқни уларнинг қийматига киритинг (СК 267-м. 1-қ. 1-б.).
ҚҚСдан озод этилган бўлса ҳам, ҚҚС солинадиган бўлса ҳам, товарлар ишлаб чиқаришда (хизматлар кўрсатишда) «кирувчи» ҚҚСни фақат озод этилган айланмалар қисмида ҳисобга олинг.
Мисол. Солиқ солинадиган ва солиқ солишдан озод этилган айланмаларда «кирувчи» ҚҚСни ҳисобга олиш
Корхона – ҚҚС тўловчи ҚҚСдан озод этилган тиббий ва ҚҚС солинадиган косметология хизматларни кўрсатади (СК 243-м. 1-қ. 11-б.).
Ҳисобот ойида материаллар сотиб олинди:
● тиббий хизматлар учун – 18 400 минг сўмга, шундан ҚҚС – 2 400 минг сўм;
● косметология учун – 9 200 минг сўмга, шундан ҚҚС – 1 200 минг сўм.
Ҳисобга олинадиган ҚҚС суммасига аниқлик киритиш учун, корхона алоҳида-алоҳида усулдан фойдаланади.
Тиббий хизматларни кўрсатиш учун олинган материаллар бўйича ҚҚС уларниг таннархига киритилади, яъни улар 18 400 минг сўмлик қиймат бўйича ҳисобга олинади.
Солиқ солинадиган айланмаларда (косметологияда) фойдаланилган материаллар бўйича ҚҚС ҳисобга олинади.
Вакиллик харажатлари бўйича ҚҚС
Агар сиз товарлар ва хизматлар сотиб олаётган бўлсангиз ва уларни вакиллик харажатларига киритсангиз, улар бўйича ҚҚСни ушбу товарлар ва хизматлар қийматига, шунингдек харажатларга киритинг (СК 267-м. 1-қ. 5-б.).
Вакиллик харажатларига ўзаро ҳамкорликни ўрнатиш ҳамда қўллаб қувватлаш учун етиб келган шахсларни қабул қилиш ва хизмат кўрсатиш бўйича харажатлар киради, шунингдек бошқарув ва назорат органларини йиғилиши учун келган иштирокчиларни ҳам.
Бу расмий қабулни ўтказиш, транспорт билан таъминлаш, овқатлантириш ва кўрсатилган шахсларнинг яшаши, қабул қилаётган корхона штатида бўлмаган таржимонлар хизматига ҳақ тўлаш учун харажатлар.
Мисол. Вакиллик харажатлари бўйича «кирувчи» ҚҚСни ҳисобга олиш
Корхона – ҚҚС тўловчи, ўзаро ҳамкорлик ўрнатиш учун ўзида хорижий фирма вакилларини қабул қилади. Корхона шулар билан боғлиқ қуйидаги харажатларни қилди:
● меҳмонхона ҳисобварақ-фактурасига асосан меҳмон яшаши ва овқатланиши учун – 5 750 минг сўм, 15% ҚҚС билан бирга;
● автотранспорт корхонасининг ҳисобварақ-фактурасига асосан транспорт хизмати учун – 1 150 минг сўм, ҚҚС билан бирга.
Бухгалтерия ҳисобида вакиллик харажатларини қуйидагича акс эттиринг:
Хўжалик операцияларининг мазмуни
|
Сумма,
|
Счётлар корреспонденцияси
|
|
дебет
|
кредит
|
||
Хорижий фирмадан келган вакилларнинг яшаши, овқатланиши ва транспорт харажатлари билан боғлиқ вакиллик харажатлари акс эттирилди (5 750 + 1 150)
|
6 900
|
9420-«Маъмурий харажатлар»
|
6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар» 6990-«Бошқа мажбуриятлар» |
ҚҚС бўйича солиқ ҳисоботида операцияларни қуйидагича акс эттиринг: сиз томондан тасдиқланган ҳисобварақ-фактурадаги маълумотлар автоматик тарзда харидлар Реестрида акс этади. Шу билан бирга 6 ва 7-сатрларда кўрсатилган суммалар ҳисобга олинмайдиган бўлиб 8 ва 9-сатрларда такрорланади.
Бепул олинган товар ва хизматлар бўйича ҚҚС
Текинга олинган товар ва хизматлар бўйича ҳадя қилувчи томонидан ҳисобланган ҚҚСни ҳисобга олманг, уни «совға» қийматига киритинг.
Товарни бепул бериш, ҚҚС солиғи солинадиган реализация бўйича айланма ҳисобланади, бундан шундай бериш иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлайдиган ҳоллар мустасно (СК 239-м. 1-қ. 2-б.). Шунинг учун, агар ҳадя қилувчи ҚҚС тўловчиси ҳисобланса ва агар бепул бериш иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлайдиган деб тан олинмаса, у ҚҚС ҳисоблашга мажбур.
Мисол. Бепул берилган материаллар бўйича «кирувчи» ҚҚС ҳисоби
ҚҚС тўловчиси ҳисобланган ишлаб чиқариш корхонаси бошқа корхонадан қиймати 690 минг сўм, шу жумладан ҚҚС 90 минг сўм бўлган материалларни текинга олди.
Ҳадя қилувчи томонидан ҳисобварақ-фактурада тақдим этилган ҚҚС ҳисобга олинмайди, шунинг учун материаллар бухгалтерия ҳисобига 690 минг сўм қийматида қабул қилинади.
Бухгалтерия ҳисобида текинга олинган материалларни қуйидагича акс эттиринг:
Хўжалик операцияларининг мазмуни
|
Сумма,
|
Счётлар корреспонденцияси
|
|
дебет
|
кредит
|
||
Текинга олинган материаллар акс эттирилди
|
690
|
1000-«Материалларни ҳисобга олувчи счётлар»
|
8530-«Текинга олинган мулк»
|
ҚҚС бўйича солиқ ҳисоботида ҳадя қилувчи томонидан тақдим этилган сиз томондан тасдиқланган ҳисобварақ-фактура маълумотлари Харидлар реестрида автоматик тарзда пайдо бўлади. Бунда 6 ва 7-графаларда келтирилган суммаларни ҳисобга олинмайдиган сумма сифатида 8 ва 9-графаларга қайта киритинг.
Агар сиз импорт бўйича товарларни ёки реализация қилиш жойи Ўзбекистон ҳисобланган хизматларни чет элликдан текинга олсангиз, уларни олаётган пайтингизда ҚҚСни тўлашга мажбурсиз. Бундай ҳолатларда тўланган солиқ суммасини ҳисобга олинг (СК 266-м. 1-қ. 3, 4-б.).
Мисол. Импорт бўйича текинга олинган товарлар бўйича ҚҚС ҳисоби
ҚҚС тўловчиси ҳисобланган савдо корхонаси чет эллик етказиб берувчидан қиймати 500 АҚШ доллари бўлган товарларни текинга олди.
БЮДни расмийлаштириш пайтида ҳисоб-китоб қилинганда уларнинг қиймати 4 750 минг сўмни (МБ курси бўйича – 9 500 сўм) ташкил этди.
Божхона расмийлаштиришда корхона қуйидагиларни тўлади:
● божхона божи – 475 минг сўм;
● ҚҚС – 783,75 минг сўм;
● божхона расмийлаштириш бўйича йиғим – 118,75 минг сўм.
Товарлар текинга олинганлигига қарамасдан, импорт қилинган пайтда тўланган ҚҚС (783,75 минг сўм) ҳисобга олинади.
Бухгалтерия ҳисобида импорт бўйича текинга олинган товарлар қуйидагича акс эттирилади:
Хўжалик операцияларининг мазмуни
|
Сумма,
|
Счётлар корреспонденцияси
|
|
дебет
|
кредит
|
||
Текинга олинган товар акс эттирилди
|
4 750
|
2910-«Омбордаги товарлар»
|
8530-«Текинга олинган мулк»
|
Импорт пайтида тўланган божхона йиғими акс эттирилди
|
475
|
2910-«Омбордаги товарлар» 6990-«Бошқа мажбуриятлар» |
6990-«Бошқа мажбуриятлар» 5110-«Ҳисоб-китоб счёти» |
Товарни божхона расмийлаштириш бўйича харажатлар акс эттирилди
|
118,75
|
2910-«Омбордаги товарлар» 6990-«Бошқа мажбуриятлар» |
6990-«Бошқа мажбуриятлар» 5110-«Ҳисоб-китоб счёти» |
Товар импорти пайтида ҚҚС тўлови ва ҳисобга олиниши акс эттирилди
|
783,75
|
4410-«Бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича бўнак тўловлари (турлари бўйича)» 6990-«Бошқа мажбуриятлар» 6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)» |
6990-«Бошқа мажбуриятлар» 5110-«Ҳисоб-китоб счёти» 4410-«Бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича бўнак тўловлари (турлари бўйича)» |
ҚҚС бўйича солиқ ҳисоботида операциялар қуйидагича акс эттирилади:
● БЮД маълумотлари, айнан импорт қилинган товарнинг қиймати, ундан келиб чиқиб ҳисобланган «импорт» ҚҚС ва ҚҚС суммасининг ўзи божхона органининг маълумотлар базасидан автоматик равишда Ҳаридлар реестрида акс эттирилади;
● ушбу саммалар автоматик равишда ҚҚС бўйича Ҳисоб китобига 3-илованинг 010-сатрида ҳам автоматик равишда акс эттирилади.
Фойда солиғини ҳисоблаб чиқаришда уларга қилинган харажатлар чегириб ташланмайдиган, ўз эҳтиёжлари учун харид қилинган товар ва хизматлар бўйича ҚҚС
Агар сиз ўз эҳтиёжларингиз учун товар ва хизматларни харид қилсангиз ҳамда уларга қилинган харажатлар фойда солиғини ҳисоблашда чегириб ташланмайдиган бўлса (СК 317-м.), «кирувчи» ҚҚСни ушбу товар ва хизматларнинг харид қийматига қўшинг (СК 267-м 1-қ., 7-б.).
Шундай товар ва хизматларга мисоллар қуйидаги жадвалда келтирилган.
Чегириб ташланмайдиган харажатлар рўйхати
|
Мисоллар
|
Лойиҳалар ва ҚМИдаги камчиликларни, объект ёнидаги омборга ташиб келтирилгунига қадар юз берган бузилишлар ва деформацияларни бартараф этишга доир харажатлар, коррозияга қарши муҳофазадаги нуқсонлар туфайли тафтиш ўтказиш (асбоб-ускуналарни қисмларга ажратиш) харажатлари ҳамда ушбу харажатларнинг ўрнини камчиликлар, бузилишлар ёки зарарлар учун жавобгар бўлган маҳсулот етказиб берувчи ёки бошқа хўжалик юритувчи субъектлар ҳисобидан қоплаш имкони бўлмаган миқдордаги бошқа шунга ўхшаш харажатлар.
|
Корхона келтирилган камчилик ва бузилишларни бартараф этиш учун материаллар харид қилади
|
Солиқ тўловчининг тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ бўлмаган тадбирларга (соғлиқни сақлашга оид, спорт ва маданий тадбирлар, дам олишни ташкил этиш ҳамда бошқа шунга ўхшаш тадбирларга) доир харажатлари, бундан тадбирларни ўтказишга доир мажбуриятлар қонун ҳужжатлари билан солиқ тўловчининг зиммасига юклатилган ҳоллар мустасно.
|
Корхона қуйидагиларни харид қилади: Болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишланган болалар байрамини ташкил этиш учун инвентарь жиҳозларни; корпоратив – тимблдингни ташкил этиш учун event-агентлик хизматлари; ўзининг дам олиш оромгоҳини таъмирлаш учун қурилиш материалларини. |
Мисол. Дам олиш масканини таъмирлаш учун олинган қурилиш материаллари бўйича «кирувчи» ҚҚСни ҳисобга олиш.
Корхона – ҚҚС тўловчи, ўзининг дам олиш масканини таъмирлаш учун 3 450 минг сўмга қурилиш материаллари олди, шундан ҚҚС – 450 минг сўм.
Тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ бўлмаган (соғлиқни сақлаш, спорт ва маданий тадбирлар, дам олиш ва ҳ. к.) тадбирлар учун харажатлар, фойда солиғини ҳисоб-китоб қилишда чегириб ташланмайди (СК 317-м. 13-б.). Шу тариқа, дам олиш масканини таъмирлаш учун олинган қурилиш материаллари бўйича ҚҚС (450 минг сўм), ҳисобга олинмайди, уларнинг сотиб олинган қийматига киритилади.
Бухгалтерия ҳисобида дам олиш масканини таъмирлаш учун олинган материалларни (фойда солиғини ҳисоб-китоб қилишда чегириб ташланмайдиган ўз эҳтиёжлари учун харажатларни) қуйидагича акс эттиринг:
Хўжалик операцияларининг мазмуни
|
Сумма,
|
Счётлар корреспонденцияси
|
|
дебет
|
кредит
|
||
Дам олиш масканини таъмирлаш учун олинган материалларнинг қабул қилиниши (фойда солиғи бўйича чегириб ташланмайдиган харажатлар) акс эттирилди
|
3 450
|
1050-«Қурилиш материаллари»
|
6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»
|
Дам олиш масканини таъмирлаш учун материаллар ҳисобдан чиқарилди
|
3 450
|
9430-«Бошқа операцион харажатлар»
|
1050-«Қурилиш материаллари»
|
ҚҚС бўйича солиқ ҳисоботида сиз томондан тасдиқланган етказиб берувчининг ҳисобварақ-фактураси автоматик равишда харидлар Реестрида акс этади. Бунда 6 ва 7-сатрларда кўрсатилган суммани ҳисобга олинмайдиган сумма сифатида 8 ва 9-сатрларда такрорланг.
Дилшод СУЛТОНОВ, молия вазири ўринбосари,
Ирина АХМЕТОВА, «Norma» МЧЖ эксперти.