Norma.uz
Газета СБХ / 2021 год / № 37 / Мутахассис тушунтиради

Лизинг объектини қайтаришда ҚҚС ҳисоби

 

Лизинг олувчи лизинг шартномаси талабларини бажармади ва суд қарорига асосан лизинг берувчига лизинг объектини қайтарди. Иккала ташкилот ҳам ҚҚС тўловчи ҳисобланади.

Ушбу хўжалик операциясида ҚҚС ҳисоби қандай бўлади? 

 

– Мол-мулкни лизингга бериш – бу товарларни реализация қилиш бўйича ҚҚС солинадиган айланма ҳисобланади (СК 239-м. 1-қ. 3-б.). Молиявий ижара (лизинг) шартномалари бўйича операцияларни амалга оширишда ҚҚС бўйича солиқ базасини белгилашнинг ўзига хос хусусияти СКнинг 249-моддасида белгиланган.

Мол-мулкни лизингга бериш

Мол-мулкни лизингга беришда лизинг берувчининг солиқ базаси ҚҚСсиз барча даврий лизинг тўловларининг суммаси сифатида белгиланади (агар шартномада кўзда тутилган бўлса харид суммаси ҳам). Бунда лизинг берувчининг фоизли даромади чегириб ташланади (СК 249-м. 1-қ.).

СКнинг 246-моддасига мувофиқ солиқ солишдан озод этилган олиб кирилган технологик ускунани лизингга беришда солиқ базасини ускунани харид нархи ва реализация қилиш нархи ўртасидаги ижобий фарқдан келиб чиқиб аниқланг (СК 249-м. 3-қ.).

Мол-мулкни лизингга бериш бўйича хизматлар фоизли даромадлар олишга тааллуқли қисмида ҚҚСдан озод этилади (СК 244-м. 1-қ. 8-б.).

Лизинг олувчи лизинг объектини олишда ҳисобга олишнинг барча шартларига мувофиқ келган тақдирда ҚҚСни ҳисоб олишга ҳақли (СК 266-м.).

 

Лизинг объектини қайтариш

Шартнома талаблари бажарилмаганлиги туфайли лизинг объектини қайтаришда лизинг олувчи солиқ базасини қайтариш санасида у томонидан объект учун (ҚҚСсиз) тўланмаган лизинг тўловлари суммаси миқдорида белгилайди. Бунда лизинг олувчининг фоизли харажати чиқариб ташланади (СК 249-м. 2-қ.).

Лизинг олувчи мустақил равишда солиқ базасини белгилаши боис, у лизинг берувчи номига ҚҚС суммаси ажратилган ЭҲФ тақдим этади. Ушбу ЭҲФ асосида лизинг берувчи СК 266-моддасига мувофиқ ҳисобга олишнинг барча шартларига мувофиқ келган тақдирда ҚҚСни ҳисоб олишга ҳақли.

 

Мисол. Лизинг объектини муддатидан аввал қайтаришда ҚҚС суммасини аниқлаш

Лизинг олувчи лизинг шартномаси талабларини бажармади ва суд қарори бўйича лизинг объектини қайтариб берди. У томонидан тўланмаган лизинг тўловлари суммаси 132 млн сўмни (ҚҚСсиз), шу жумладан – лизинг олувчининг фоизли харажати 20 млн сўмни ташкил этади.

Лизинг олувчида солиқ базаси 112 млн сўмни (132 – 20) ташкил қилади.

ҚҚС 16,8 млн сўмни (112 х 15%) ташкил этади.

 

2013 йилда корхонада импорт шартномаси бўйича кредиторлик қарзлари вужудга келди. У 2020 йил декабрда даромадларга ҳисобдан чиқарилган. Қарзларни ҳисобдан чиқаришдан олинган даромадга 3.11.2017 йилдаги ПҚ-3351-сон қарорнинг 2-бандига асосан фойда солиғи солинмаган. Солиқчиларнинг таъкидлашича, имтиёздан ноқонуний фойдаланилган, чунки, муддати ўтиб кетган қарздорлик даъво муддати ўтгандан (3 йил) кейин – 2016 йилда ҳисобдан чиқарилиши лозим эди.

Корхона имтиёздан фойдаланиш ҳуқуқига эгами?

Прочитано: 275 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика