Norma.uz
Газета СБХ / 2021 год / № 37 / Жавоб берамиз

Ҳужжатларда қандай МХИК қўлланилади

 

Ахборот тизимларида товарларингиз учун сизга таниш бўлган маҳсулот ва хизматлар идентификация кодини (МХИК) топа олмасангиз, нима қилиш керак? Вазиятни ДСҚ ҳузуридаги «Yangi texnologiyalar» ИАМда тушунтиришди:

 

– 17 белгили МХИКга ўтиш доирасида tasnif.soliq.uz сайтида тадбиркорлик субъектлари томонидан фойдаланиладиган товар ва хизматлар МХИКлар реестри мунтазам янгилаб борилади.

Дастлабки босқичда МХИК товарлар бўйича (масалан, «нон», «сут», «ўсимлик ёғи») яратилган эди. Ҳозирги вақтда брендлар ва атрибутларга ажратилган МХИК шакллантирилмоқда. Бу кейинчалик босқичма-босқич МХИКларни товарларнинг идентификация кодлари (штрих-кодлар) билан боғлаш имконини беради.

Уларнинг тоифалари номида «бошқа», «ўзга» ва ҳ.к. сўзлар қўлланилган МХИК кодлари муомаладан чиқарилди. Бу анча аниқ тоифаларни қўллаш имконини беради.

Агар tasnif.soliq.uz базасида сизнинг товарингиз бўйича бренд ва атрибут билан (масалан, «Бурёнка» сарёғи, қадоғи 500 грамм) батафсил код мавжуд бўлса, реализация қилиш чоғида уни танлаш зарур. Агар бундай код ҳали мавжуд бўлмаса, охирги 6 та рақами ноллар бўлган товар (сарёғ) бўйича умумий коддан фойдаланиш мумкин.

Агар tasnif.soliq.uz тизимида сиз илгари фойдаланган кодни топа олмасангиз, ўзингиз маҳсулотингиз учун анча мос келадиган кодни ишлаб чиқинг.

17 белгили МХИК тузилмасига эътибор қаратинг:

 

 

 

Бугуннинг ўзида сиз ўз маҳсулотингиз учун сизнинг брендингиз ҳақида ахборотни ва маҳсулотнинг тавсифини ўз ичига олган батафсил МХИК кодларини яратишингиз мумкин.

Бунинг учун tasnif.soliq.uz мутахассисига сайт чати ёки 1198 қисқа рақами орқали мурожаат қилинг. Шунингдек, сиз 71 202-32-32 (ички – 577, 548) телефон рақами орқали қўнғироқ қилишингиз мумкин.

Сиз янги МХИКларни олганингиздан сўнг, кодлар ЭҲФда ва онлайн-НКТ чекларида тўғри акс эттирилиши мақсадида ўз ахборот тизимларингизни қайта созланг.

Янги батафсил МХИКлар товарнинг реализация қилинишини тасдиқловчи барча ҳисобварақ-фактураларда, онлайн-НКТ чекларида ва электрон шартномаларда қўлланилиши керак. МХИКнинг нотўғри акс эттирилиши маълумотларнинг бузиб кўрсатилиши, сотиб олинган (кирим қилинган) ва реализация қилинган маҳсулотнинг мувофиқ келмаслигига олиб келиши мумкин.

 

Олег ГАЕВОЙ тайёрлади.

Прочитано: 134 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика