Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг X съезди доирасида Президент ўз сайловолди дастурининг асосий йўналишларини тақдим этди. Унда бошқа масалалар қатори, солиқ ставкаларининг айрим турлари пасайтирилиши эълон қилинди.
Хусусан, қуйидагилар айтиб ўтилди:
● 2022 йилда ташкилотларнинг мол-мулк солиғи ставкаси 2%дан 1,5%га камайтирилади;
● 2023 йилдан бошлаб ҚҚС ставкаси 15%дан 12%га туширилади;
● банк, молия, телекоммуникация соҳаси учун фойда солиғи ставкаси 20%дан 15%га туширилади ва барча тадбиркорлар учун бир хил бўлади.
Президентнинг сўзларига қараганда, 2023 йилдан юридик шахсларнинг мол-мулк ва ер солиқларини бирлаштириб, ягона кўчмас мулк солиғи жорий қилиниши режалаштирилаётир.
25 та фаолият турларига (йўл қурилиши, иссиқлик таъминоти, ободонлаштириш хизматлари ва бошқалар) монополия бекор қилинади.
buxgalter.uz.