Norma.uz

Бошқарув билан ККУни сақлаш ўртасида қандай фарқ бор?

 

Уй-жой хўжалиги соҳаси мутахассислари «кўп квартирали уйни сақлаб туриш» ва «кўп квартирали уйни бошқариш» деган тушунчаларни қўллашади. Кўпчилик учун бу тушунчалар бир хилдек туюлади. Улар нимаси билан ажралиб туради? 

 

Бошқарув

Кўп квартирали уйни бошқариш истиқомат қилувчиларнинг яшаш ва яшаш учун мўлжалланмаган жойларни фойдаланиш қулай ҳамда хавфсиз шароитларини таъминлаш, умумий мол-мулкни лозим даражада сақлаш ҳамда умумий мол-мулкдан фойдаланиш масалаларини ҳал этиш бўйича чора-тадбирлар мажмуини ўз ичига олади.

Кўп квартирали уйни бошқариш усули кўп квартирали уйдаги жойлар мулкдорларининг умумий йиғилишида белгиланади.

Кўп квартирали уйни бошқариш:

• бевосита жойларнинг мулкдорлари томонидан (бундан буён матнда кўп квартирали уйни бевосита бошқариш деб юритилади);

• юридик шахс бўлган бошқарувчи ташкилот томонидан ёки жисмоний шахс (якка тартибдаги тадбиркор) бўлган бошқарувчи (бундан буён матнда бошқарувчи ташкилот ёки бошқарувчи деб юритилади) томонидан шартнома асосида;

• битта ёки зич жойлашган бир нечта кўп квартирали уйда турар жойларнинг ва яшаш учун мўлжалланмаган жойларнинг мулкдорларини бирлаштирувчи уй-жой мулкдорларининг ширкати бўлган нотижорат ташкилот (бундан буён матнда ширкат деб юритилади) томонидан амалга оширилиши мумкин («Кўп квартирали уйларни бошқариш тўғрисида»ги Қонуннинг 8-м.).

 

Сақлаш

Умумий мол-мулкни сақлаш умумий мол-мулкнинг лозим даражадаги техник ва санитария ҳолатини таъминлашга қаратилгандир.

Умумий мол-мулкни сақлаш унинг техник ва санитария ҳолатини сақлаб туришни, унга хизмат кўрсатишни, таъмирлашни ҳамда ушбу мол-мулкни асрашга ва ундан фойдаланиш бўйича зарур шарт-шароитларни яратишга қаратилган бошқа фаолиятни ўз ичига олади.

Кўп квартирали уйни бошқариш органи мажбурий нормаларга мувофиқ, умумий мол-мулкни сақлаш бўйича амалга оширилмаслиги кўп квартирали уйга, одамларнинг ҳаётига, соғлиғига, шахсларнинг мол-мулкига ва атроф-муҳитга бевосита хавф туғдириши мумкин бўлган мажбурий тадбирларни ҳамда ишларни амалга ошириши шарт.

Мажбурий нормалар ёнғинга қарши, санитария, шаҳарсозлик нормаларини, кўп квартирали уйга хизмат кўрсатиш бўйича тадбирларни ўз ичига олади.

Агар кўп квартирали уйда шахсларнинг ҳаётига, соғлиғига ва мол-мулкига ёки атроф-муҳитга ҳақиқий хавф туғдирадиган ҳолатлар юзага келса, Уй-жой фонди инспекцияси бу ҳақда жойларнинг мулкдорларини ва кўп квартирали уйни бошқариш органини олдиндан хабардор қилган ҳолда, ушбу хавфни бартараф этиш чораларини кўриши шарт. Хавф мавжудлиги факти тегишли давлат органи томонидан тасдиқланиши керак (Қонуннинг 15-м.).

 

 

Мавзувий сонни махсус мухбиримиз Ирина Гребенюк олиб боради.

Прочитано: 220 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика