Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2021 год / № 36 / Қонунчиликдаги янгиликлар

Ҳоким ўринбосарларининг фаолияти самарадорлик кўрсаткичлари асосида баҳоланади

 

Вазирлар Маҳкамасининг 28.08.2021 йилдаги 548-сон қарори билан маҳаллий ижроия ҳокимияти раҳбарлари ўринбосарларининг функционал вазифалари ҳамда фаолиятининг энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари тўғрисидаги намунавий низомлар тасдиқланди. 

 

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари ўринбосарларининг фаолиятини энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари (KPI) асосида баҳолаш тартиби жорий этилади. Чора-тадбирлар Президентнинг 24.08.2021 йилдаги «Маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари раҳбарлари ўринбосарларининг уларга юкланган вазифаларни бажаришда шахсий масъулиятини кучайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-5230-сон қарорига мувофиқ қабул қилинган.

Қуйидагиларни назарда тутувчи Маҳаллий ижроия ҳокимияти раҳбарлари ўринбосарларининг функционал вазифалари ҳамда фаолиятининг энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари тўғрисидаги намунавий низомлар тасдиқланди:

• маҳаллий ижроия ҳокимияти раҳбарлари ўринбосарларининг асосий вазифалари ва функциялари;

• ҳуқуқлари, шахсий масъулияти ва жавобгарлиги;

• фаолиятини ташкил этиш ва уни баҳолаш;

• энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари.

Намунавий низомларга асосан вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимиятларига:

2021 йил 10 сентябрга қадар ҳар бир ҳоким ўринбосарининг функционал вазифалари тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш;

2021 йил 1 октябрга қадар ҳокимнинг маслаҳатчилари, маҳаллий саноатни ривожлантириш масалалари бўйича ёрдамчиси, туманлар (шаҳарлар) ҳокимлари ҳамда уларнинг ўринбосарларининг функционал вазифалари тўғрисидаги низомларни ишлаб чиқиш топширилди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида (lex.uz) эълон қилинган ва 28.08.2021 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.

Прочитано: 312 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика