Norma.uz
Газета СБХ / 2021 год / № 35 / Божхона

Асрни «қаритган» техника

 

Мамлакатимиз иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш божхона органларининг асосий вазифаларидан бири.

 

Иқтисодий хавфсизликни таъминлаш, товар-моддий бойликларнинг юртимиз ҳудудига ноқонуний тарзда олиб кирилишига қарши курашиш борасида Тошкент шаҳар божхона бошқармаси ходимлари тизимли ишларни олиб бормоқда. «Чуқурсой» ТИФ божхона пости ходимлари Россия давлатидан пойтахтимизда фаолият юритувчи жамиятлардан бирининг номига келтирилган «трансформатор»ларни белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказишди. Ўтказилган текширув натижасида қиймати 146,2 млн сўмлик трансформаторлар юк ҳужжатлари ва ёрлиқларида 2020 йилда ишлаб чиқарилган дея кўрсатилган бўлса-да, аслида муқаддам фойдаланишда бўлганлиги, унинг қисмларида ҳатто СССРда ишлаб чиқарилганлиги ҳақидаги ёзувлар борлиги, трансформатордаги ёрлиқлар қайта бўялганлиги аниқланди.

 

Маълумот ўрнида. Президентимизнинг 2019 йил 8 августдаги «Иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳанинг энергия самарадорлигини ошириш, энергия тежовчи технологияларни жорий этиш ва қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантиришнинг тезкор чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4422-сон қарорига кўра, 2019 йил 1 сентябрдан бошлаб илгари фойдаланилган генератор ускуналари, кучланишни пасайтирувчи трансформаторлар, электр двигателлар, шунингдек, энергия самарадорлиги D тоифадаги энергия сарфловчи ускуналарни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш тақиқланган.

Прочитано: 318 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика