Norma.uz
Газета СБХ / 2021 год / № 35 / Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик

Эркин ва фаровон ҳаёт нашидаси

 

Шу кунларда «Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик» шиори остида мустақиллигимизнинг 30 йиллик тўёнаси юртимиз бўйлаб кенг нишонланмоқда. Энг улуғ, энг азиз айёмни давлат божхона хизмати органлари ҳам улкан ютуқлар ва юқори натижалар билан қарши олмоқда.  

 

Давлат божхона қўмитасида мазкур шонли санага бағишлаб ўтказилган тантанали тадбирда ДБҚ раҳбарияти ва шахсий таркиби, божхона фахрийлари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди. Соҳада Президентимиз бошчилигида амалга оширилаётган туб ислоҳотлар «рақамли божхона» тамойилини кенг татбиқ этиш, божхона назорати ва расмийлаштируви жараёнларини янада шаффоф ва тезкор суръатга ўтказиш орқали мамлакатимизнинг иқтисодий хавфсизлигини таъминлашга қаратилганлиги билан аҳамиятлидир.

Амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида давлат бюджетига ундириладиган божхона тўловлари миқдори ҳам йилдан йилга ошиб борди ва 2017 йилдаги 7,6 трлн сўмдан 2021 йилнинг ўтган даврида 20,5 трлн сўмгача етди.

Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида давлат божхона хизмати органлари томонидан аниқланган 7 254 та божхона қонунбузилиши ҳолатларида 523,5 млрд сўмлик товарларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди. Жумладан, 312 ҳолатда 271,4 кг дан ортиқ гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний олиб ўтилиши фош қилинди.

Тизимда виждонан ва садоқат намунасини кўрсатиб хизмат қилиб келаётган ходимлар ҳамиша давлатимиз, Президентимизнинг юксак эътиборида. Байрам арафасида Ўзбекистон Президентининг Фармонига мувофиқ 12 нафар божхона тизими раҳбар ва ходимлари давлатимизнинг юксак мукофотларига сазовор бўлгани ҳам фикримиз тасдиғидир. Тадбирда ушбу орден ва медаллар тантанали равишда ўз соҳибларига топширилди.

Бир гуруҳ божхона ходимлари Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллиги эсдалик нишонлари билан тақдирланди. Шунингдек хизматда юксак натижаларга эришган қатор ходимларга «Божхона хизмати аълочиси» кўкрак нишонлари ва навбатдаги махсус унвонлар тақдим қилинди.

 

Ж.КАРАМАТОВ,

ДБҚ Ахборот хизмати катта инспектори.

Прочитано: 286 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика