Norma.uz
Газета СБХ / 2021 год / № 35 / Қонунчиликдаги янгиликлар

Ҳисоб палатасининг вазифалари, функциялари ва ваколатлари қайта кўриб чиқилди

 

25.08.2021 йилдаги ЎРҚ-711-сон Қонун билан «Ҳисоб палатаси тўғрисида»ги Қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

 

Биринчидан, Ҳисоб палатасининг асосий вазифалари қайта кўриб чиқилди. Палата Давлат бюджети тўғрисидаги қонун лойиҳаси экспертизасини ва ўрта муддатли давр учун фискал стратегия таҳлилини ўтказади (илгари – давлат бюджети лойиҳаси шакллантирилиши ва унинг мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш устуворликларига мувофиқлигининг тизимли таҳлилини амалга оширган).

Иккинчидан, тегишинча Ҳисоб палатасининг функцияларига ҳам ўзгартиришлар киритилди. Хусусан, Палата:

● давлат бюджети тўғрисидаги қонун лойиҳаси экспертизасини ва ўрта муддатли давр учун фискал стратегия таҳлилини ўтказиш соҳасида:

– Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари лойиҳасининг шакллантирилишини уларнинг кўрсаткичлари асослигини аниқлаш мақсадида, уларнинг даромадларини прогноз қилиш ҳамда харажатларни режалаштириш, қарз сиёсати ҳамда бюджетлараро муносабатлар сифатига баҳо бериш мақсадида ўрганишни ва таҳлил қилишни амалга оширади;

– давлат бюджети тўғрисидаги қонун лойиҳаси экспертизасини ва ўрта муддатли давр учун фискал стратегия бўйича хулоса беради;

● бюджет тизимидаги бюджетлар ва бошқа жамғармалардан харажатлар қонуний ва самарадор амалга оширилиши юзасидан аудит ўтказиш, уларни қисқартириш имкониятларини аниқлаш соҳасида:

– Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари, шунингдек Ўзбекистоннинг халқаро ташкилотлар ҳузуридаги миссиялари ва ваколатхоналари (илгари – Ўзбекистоннинг хориждаги дипломатик ваколатхоналари) хорижий валютадаги маблағлардан тўғри ва мақсадли фойдаланилиши устидан назоратни амалга оширади.

Учинчидан, киритилган қўшимчага кўра Ҳисоб палатаси ўз зиммасига юклатилган ваколатлар доирасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилишга ҳақли.

Бошқа ўзгартиришлар ва қўшимчалар ҳам киритилган.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида (lex.uz) эълон қилинган ва 26.08.2021 йилдан кучга кирди.

 

Наргиза ВОҲИДОВА. 

Прочитано: 366 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика