Norma.uz
Газета СБХ / 2021 год / № 35 / Бухгалтерга тавсиялар

Мажбуриятларни ҳисобдан чиқаришда ҚҚС бўйича киритиладиган тузатишлар

 

Агар сиз товарлар (хизматлар) учун тўланадиган тўлов бўйича мажбуриятни (кредиторлик қарздорликни) ҳисобдан чиқараётган бўлсангиз, уларни сотиб олаётганда ҳисобга қабул қилинган ҚҚСга тузатиш киритинг (СК 271-м. 1-қ.). Бундай тузатишни қуйидаги сабабларга кўра мажбуриятларни ҳисобдан чиқариш пайтида амалга ошириш мумкин:

суднинг қарорига кўра;

банкротликда;

тугатишда;

қарздор вафот этганда;

даъво муддати ўтганда (СК 313-м.).

 

Даъво муддати – шахс ўзининг бузилган ҳуқуқини даъво қўзғатиш йўли билан ҳимоя қилиши мумкин бўлган муддатдир. Умумий даъво муддати – уч йил. Бунда, айрим турдаги талаблар учун қонун ҳужжатларида умумий даъво муддатига қараганда қисқартирилган ёки узайтирилган махсус даъво муддатлари белгиланиши мумкин (ФК 149–151-м.).

 

Мажбурият ҳисобдан чиқарилган ойда ҚҚСга тузатиш киритинг. Тузатиш киритилган суммани фойда солиғини ҳисоблашда харажатлар жумласига киритинг (СК 314-м. 2-қ. 3-б.).

 

Қуйидаги мажбуриятларни ҳисобдан чиқаришда ҳисобга олиш учун қабул қилинган ҚҚСга тузатиш киритманг, чунки у қонунчиликка мувофиқ бюджетга тўланган:

товарларни импорт қилишда ҚҚС божхона расмийлаштируви чоғида тўланганида;

чет эллик шахслардан сотиб олинган товарлар ва хизматлар учун, сиз сотиб олганингизда солиқ агенти сифатида ҚҚС тўлаганингизда;

давлат мулки бўйича операцияларда, ҚҚС солиқ агенти томонидан тўланганда.

 

Вазият. Даъво муддати тугаши сабабли мажбурият ҳисобдан чиқарилганда корхона «кирим» ҚҚСга тузатиш киритади

Корхона – ҚҚС тўловчиси, апрель ойида 1 200 минг сўмлик товарларга бўлган кредиторлик қарзларини ҳисобдан чиқаради. Товарлар 20 фоиз ҚҚС билан сотиб олинган эди. Даъво муддати қарз вужудга келган кундан бошлаб 3 йил, шунга кўра апрель ойида тугаган.

Ушбу товарларни сотиб олаётганда 200 минг сўм ҚҚС суммаси ҳисобга олиш учун қабул қилинган эди. Мажбурият даъво муддати тугаганлиги сабабли ҳисобдан чиқарилаётганлиги боис, ҳисобга олиш учун қабул қилинган ҚҚСга тузатиш киритиш лозим, яъни илгари ҳисобга олинган суммадан чиқариб ташлаш лозим.

Товарлар 20 фоиз ҚҚС билан сотиб олинганлиги сабабли, амалдаги солиқ ставкаси 15 фоиз бўлишига қарамасдан айнан ҳисобга олиш учун қабул қилинган 200 минг сўм ҚҚСга тузатиш киритиш лозим (1 200 / 120 х 20).

Бухгалтерияда мажбуриятни ҳисобдан чиқаришда ҚҚСга тузатиш киритишни қуйидагича акс эттиринг:

Хўжалик операцияларининг мазмуни

 

Сумма,

минг сўмда

Счётлар корреспонденцияси

 

дебет

 

кредит

 

Даъво муддати тугаши муносабати билан кредиторлик қарздорликни ҳисобдан чиқаришдаги даромад акс эттирилди

 

1 200

 

6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»

 

9360-«Кредитор ва депонент қарзларни ҳисобдан чиқаришдан даромадлар»

 

Илгари ҳисобга олинган ҚҚСга тузатиш киритилиши акс эттирилди

 

200

 

9430-«Бошқа операцион харажатлар»

 

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)»

 

 

ҚҚС бўйича ҳисоботда (1-илова, АВ рўйхат рақами 3221, 24.02.2020 й.) апрель учун илгари ҳисобга олинган суммага тузатиш киритишни қуйидагича акс эттиринг:

ҚҚСсиз ҳисобдан чиқарилган мажбурият суммасини (1 000 минг сўм) ҚҚС ҳисоб-китоби 3-илованинг 0607-сатри 3-устунида акс эттиринг;

ҳисобга қабул қилинган ҚҚСга тузатиш суммасини (200 минг сўм) ҚҚС ҳисоб-китоби 3-илованинг 0607-сатри 4-устунида акс эттиринг.

 Агар ҳисобдан чиқарилган мажбурият сўндирилса

Агар бирон бир сабабга кўра аллақачон ҳисобдан чиқарилган мажбурият сўндирилса (тўланса), сиз ҚҚСга тескари тузатиш киритишга ҳақлисиз. Ҳисобга олинаётган ҚҚС суммасини тўлов амалга оширилган ойдаги солиққа тескари тузатиш киритиш суммасига кўпайтиринг (СК 271-м. 2-қ.).

 

Вазият. Ҳисобдан чиқарилган мажбурият сўндирилганда корхона ҚҚС бўйича тескари тузатиш киритади

Корхона – ҚҚС тўловчиси, апрель ойида 1 200 минг сўмлик товарларга бўлган кредиторлик қарзларининг даъво муддати ўтганлиги сабабли ҳисобдан чиқарди. Товарлар 20 фоиз ҚҚС билан сотиб олинган эди.

Шунингдек, апрель ойида ушбу товарлар сотиб олинганда ҳисобга қабул қилинган 200 минг сўм (1 200 / 120 х 20), ҚҚС суммасига тузатиш киритилган эди.

Май ойида кредитор корхона қарзни тўлаш юзасидан банк орқали тўлов талабномаси тақдим қилди.

Даъво муддати ўтганига қарамай, раҳбарият ҳисобдан чиқарилган мажбуриятни тиклаш ва тўлаш юзасидан қарор қабул қилди.

Июнь ойида мажбурият тикланди ва сўндирилди.

Ҳисобдан чиқарилган мажбурият тикланиб, сўндирилаётгани боис, жорий ойдаги ҚҚС бўйича ҳисобга олинган суммани аввал амалга оширилган тузатиш суммасига кўпайтириш лозим.

Илгари ҳисобга қабул қилинган ҚҚС суммаси – 200 минг сўмга (1 200 / 120 х 20) тузатиш киритилганлиги сабабли, амалдаги солиқ ставкаси 15 фоиз бўлишига қарамасдан, айнан шу суммани тиклаш лозим бўлади.

Бухгалтерия ҳисобида илгари ҳисобдан чиқарилган мажбурият тўланганда ҚҚСга тузатиш киритишни қуйидагича акс эттиринг:

Хўжалик операцияларининг мазмуни

 

Сумма,

минг сўмда

Счётлар корреспонденцияси

 

дебет

 

кредит

 

Илгари ҳисобдан чиқарилган мажбурият тикланди (тескари томонга)

 

1 200

 

6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»

 

9360-«Кредитор ва депонент қарзларни ҳисобдан чиқаришдан даромадлар»

 

Илгари ҳисобдан чиқарилган мажбурият сўндирилди

 

1 200

 

6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»

 

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

 

Илгари ҳисобдан чиқарилган мажбурият тўланганда ҚҚСга тузатиш киритиш акс эттирилди (тескари томонга)

 

200

 

9430-«Бошқа операцион харажатлар»

 

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)»

 

 

ҚҚС бўйича ҳисоботда июнь учун ҳисобга олинган суммага тузатиш киритишни қуйидагича акс эттиринг:

ҚҚСсиз тўланган мажбурият суммасини (1 000 минг сўм.) ҚҚС ҳисоб-китоби 3-илованинг 0132-сатри 3-устунида акс эттиринг;

ҳисобга қабул қилинган ҚҚСга тузатиш суммасини (200 минг сўм) ҚҚС ҳисоб-китоби 3-илованинг 0132-сатри 4-устунида акс эттиринг.

 

 

Дилшод СУЛТОНОВ,

Молия вазири ўринбосари,

Ирина АХМЕТОВА,

 «Norma» МЧЖ эксперти. 

Прочитано: 387 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика