Norma.uz
Газета СБХ / 2021 год / № 35 / Солиқ солиш

БЮДга тузатиш киритишнинг солиқ оқибатлари

 

2019 ва 2020 йилларда БЮДни расмийлаштиришда декларант хатоликларга йўл қўйганлиги аниқланган. Божхона қиймати нотўғри аниқланганлиги бунга сабаб бўлган. Қайсидир БЮДда қиймат юқори, қайсидир БЮДда кам кўрсатилган. Айни пайтда декларант томонидан БЮДга тузатишлар киритилиши керак. Корхона ҚҚС ва фойда солиғи тўловчиси.

1. 2021 йилда бухгалтерия ҳисобида ҳамда ҚҚС ва фойда солиғи бўйича солиқ ҳисоботида ўтган йиллардаги БЮДга киритилган тузатишларни акс эттириш мумкинми?

2. Бундай тузатишлар қандай расмийлаштирилади?

 

1 БЮДга тузатишлар киритилиши божхона қийматига тузатишларни (БҚТ) расмийлаштириш орқали амалга оширилади. БҚТ жорий сана билан расмийлаштирилади. Бу жорий даврдаги бухгалтерия ҳисобида ва солиқ ҳисоботида акс эттирилади.

Корхона солиқ солинадиган айланма мақсадларида фойдаланиладиган товарни импорт қилган бўлса, у товарни импорт қилиш чоғида тўланган ҚҚСни ҳисобга олишга ҳақли бўлади (СК 366-м. 1-қ.). Шунингдек корхона импорт божхона декларациясини расмийлаштиришда хатоликларни тузатиш натижасида тўланган ҚҚСни ҳисобга олишга ҳақлидир. Божхона декларациясига тузатиш киритиш натижасида қўшимча тўланган ҚҚС БҚТ расмийлаштирилган санада ҳисобга қабул қилинади.

 

2 Қўшимча ҳисобланган божхона божи суммаси танланган ТМЗ харид қийматини баҳолаш усулидан келиб чиққан ҳолда ҳамда омборда ушбу товарлар қолдиғига қараб, қўшимча тўлов ҳисобланган ўша туркумдаги товарлар қийматига ёки давр харажатларига киритилиши лозим (22-сон БҲМС 13, ­22-б., АВ рўйхат рақами 1364, 21.05.2004 й.).

 

Азизахон ТОШХЎЖАЕВА, «Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 250 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика