Norma.uz
Газета СБХ / 2021 год / № 35 / Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик

Хизматдан чарчамаган инспектор

 

Анвар акани божхона хизматининг бир қанча бошқарма ходимлари яхши танийди ва «Бу киши ҳалиям бизда ишлайди» деб ўйлаб, ўзларига яқин олишади. Нега яқин олишади? Сабаби бу кишининг ўзи одамларни ўзига яқин олади, самимий муносабатда бўлади ва ўз хизмат вазифасини сидқидилдан бажариб келади.

 

 

Умр – оқар дарё экан, мана шу кунларда Давлат божхона қўмитасида Анвар Карабаевни пенсияга кузатиш маросими бўлди.

А.Карабаев иш фаолиятини 1981 йил автомобилларга хизмат кўрсатиш станциясида чилангар сифатида бошлаган. 1982–1984 йиллар давомида ҳарбий хизматда бўлиб, 1988 йилда Тошкент халқ хўжалиги олийгоҳини иқтисодчи йўналиши бўйича тамомлаган.

1992 йилдан Тошкент Аэрокомплексида инспектор лавозимида хизматни бошлаган А.Карабаев Давлат божхона қўмитаси, Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳар божхона бошқармаларида катта инспектор, бош инспектор, божхона назоратини ташкил этиш ва кадрлар бўлимлари бошлиғи, смена бошлиғи ва пост бошлиғи ўринбосари лавозимларида хизмат қилган.

Пенсияга чиқиш арафасида А.Карабаев Сирдарё вилояти божхона бошқармасининг Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар гуруҳи раҳбари лавозимида ишлаб, вилоятдаги барча ОАВ ходимлари билан ака-ука бўлиб қолди. Унинг муаллифлигида вилоят божхона бошқармаси ҳаётига оид матбуотда ёритилган ҳар бир хабар ва мақола ўз муштарийсини топа олар эди.

Шу боис унинг самарали хизматлари Давлат божхона кўмитаси раҳбарияти томонидан муносиб баҳоланиб, бир неча маротаба фахрий ёрлиқ, диплом ҳамда қимматбаҳо совғалар билан мукофотланган.

 

Нодир АЛИМОВ, журналист.

Прочитано: 263 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика