Савдо корхонасининг омборида яроқлилик муддати ўтган товар (ўсимлик ёғи, қуюлтирилган сут) мавжуд. Уни ҳисобдан чиқариш режалаштириляпти.
Бу қандай солиқ оқибатларига олиб келиши мумкин?
– Фойда солиғи бўйича солиқ базасини аниқлашда яроқлилик муддати тугаганлиги сабабли товарларни ҳисобдан чиқаришдан кўрилган зарарлар чегириб ташланмайди. Бундан фавқулодда ҳолатлар оқибатида кўрилган зарарлар мустасно (СК 317-м. 34-б.).
Яроқлилик муддати тугаган товарларни ҳисобдан чиқаришда уларни олиш чоғида ҳисобга олиш учун қабул қилинган ҚҚС суммасига тузатиш киритилиши лозим. Ҳисобга олинган ҚҚС суммасига киритилиши лозим бўлган тузатишларни амалга оширишдан олдинги охирги 12 ой ичида олинган товарлар бўйича тузатиш киритилади (СК 269-м. 1, 3-қ.). Бундан илгари олинган товарлар бўйича ҚҚСга тузатиш киритилмайди.