Корхона хорижий компаниялардан Faceboоk ва Instagram майдончаларида рекламани жойлаштириш хизматларини сотиб олади.
Бундай хизматларни импорт қилишда ҚҚС тўланадими?
– Faceboоk ва Instagram майдончаларида рекламани жойлаштириш хизматларини импорт қилишда Ўзбекистон Республикаси хизматларни реализация қилиш жойи деб эътироф этилади. Бундай хизматларни реализация қилиш бўйича айланмага ҚҚС солинади. Корхонангиз солиқ агенти сифатида ҚҚСни ҳисоблаши, уни хорижий компаниядан ушлаб қолиши ва бюджетга тўлаши лозим (СК 238-м. 1-қ. 1-б., 241-м. 3-қ. 10-б., 255-м. 6-қ.).
ҚҚС бўйича солиқ базаси Ўзбекистонда тўланадиган солиқни ҳисобга олган ҳолда рекламани жойлаштириш хизматлари қиймати сифатида аниқланади. Агар шартнома ҚҚСни ҳисобга олмасдан тузилган бўлса, корхонангиз солиқ суммасини мустақил тарзда ҳисоблаб чиқариши ва бюджетга ўтказиши шарт. Мазкур ҳолатда солиқ базаси ҚҚСни ҳисобга олмаган ҳолда рекламани жойлаштириш хизматлари қиймати сифатида аниқланади (СК 255-м. 1, 7-қ.).
ҚҚС тўланганлигини тасдиқловчи тўлов ҳужжати корхонангизга тўланган солиқ суммасини ҳисобга киритиш ҳуқуқини беради (СК 255-м. 9-қ.).