Norma.uz
Газета СБХ / 2021 год / № 35 / Мутахассис тушунтиради

Аввал камерал текширув, сўнгра – аудит

 

ДСҚда нима учун амалиётда айнан битта солиқ даврининг камерал текшируви ва солиқ аудити ўтказилмаслигини тушунтиришди.  

 

Солиқ кодекси қуйидаги чекловларни белгилайди:

● камерал солиқ текшируви ва солиқ аудити даъво муддати (5 йил) ўтган солиқ даврларига нисбатан ўтказилиши мумкин эмас;

● камерал солиқ текшируви солиқ мониторинги ўтказилган (ўтказилаётган) давр учун ўтказилмайди;

● солиқ органлари солиқ тўловчининг айнан битта давр учун айнан бир хил солиқлар бўйича бир мартадан ортиқ солиқ аудитини ўтказишга ҳақли эмас (истисно – янги ҳолатлар аниқланган ҳоллар).

Бунда айнан битта солиқ (ҳисобот) даври учун бир вақтда камерал солиқ текшируви ва солиқ аудитини ўтказишга тўғридан-тўғри чекловни ўрнатувчи нормалар мавжуд эмас.

Шу билан бирга:

● солиқ аудити ўтказилаётган даврда текширилаётган даврнинг солиқ ҳисоботига солиқ тўловчи томонидан ўзгартишлар ва қўшимчалар киритилиши тақиқланади;

● камерал солиқ текшируви натижалари бўйича солиқ ҳисоботидаги тафовутлар ёки хатолар аниқланган тақдирда солиқ тўловчига аниқлаштирилган солиқ ҳисоботи тақдим этиш йўли билан аниқланган тафовутларни тузатиш тўғрисида талабнома юборилади.

Бинобарин, айнан битта давр учун камерал солиқ текширувининг солиқ аудити билан бир вақтда ўтказилиши солиқ аудити тартиб-таомиллари ва мақсадларига зид ва мувофиқ келмайди. Амалиётда у солиқ аудити бошлангунга қадар якунланади, унинг доирасида тўпланган материаллар эса солиқ аудити материалларига қўшиб қўйилади.

 

Манба: soliq.uz

Прочитано: 483 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика