Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2021 год / № 34 / Сизнинг хизматингизда

Бухгалтер, кадрлар хизмати ходими ва ходимларга кўмакчи бўладиган my.gov.uz нинг 20 та сервиси

 

Иш билан боғлиқ ва шахсий масалаларни ҳал қилишда бухгалтерлар, кадрлар хизмати ходимлари ва компаниянгизнинг бошқа ходимлари учун фойдали бўлиши мумкин бўлган ЯИДХП интерактив хизматларининг шарҳини тақдим этамиз. 

 

2021 йил давомида давлат органлари «Электрон ҳукумат» тизими интерактив механизмларини жорий этиш ва «Рақамли Ўзбекистон» дастурини амалга ошириш ҳисобига босқичма-босқич ўз хизматларидан фойдаланишни соддалаштирмоқда (18.05.2019 йилдаги ПҚ-4321-сон қарор; 23.03.2021 йилдаги ПФ-6191-сон Фармон, 24.07.2021 йилдаги ПФ-6269-сон Фармон).

«Электрон ҳукумат» тизими хизмат кўрсатувчи давлат органларига ариза берувчи тўғрисидаги барча зарур маълумотларни мустақил равишда олиш имконини беради. Хусусий ташкилотларда мазкур тизимга кириш имконияти мавжуд эмас ва улар фуқаролардан турли маълумотларни сўраб олишлари мумкин. Бундай эҳтиёж қуйидаги ҳолларда юзага келиши мумкин:

● ишга жойлаштиришда, шу жумладан маълумоти, оиласи таркиби, саломатлиги тўғрисида маълумотларни текшириш доирасида;

● моддий ёрдам кўрсатиш учун асосларни таъминлашда;

● хорижий хизмат сафарларини режалаштиришда;

● жисмоний шахснинг ЭРИ калити мавжуд бўлишини талаб қиладиган янги вазифаларни бажаришда;

● бошқа вазиятларда.

Зарур маълумотларнинг катта қисмини ходим мустақил равишда масофали форматда ЯИДХП орқали олиши мумкин.

ЯИДХП хизматларидан фойдаланиш учун фуқаро Ягона идентификация тизими – OneID да рўйхатдан ўтиши зарур. Соддалаштирилган татибда рўйхатдан ўтказиш ЭРИ калити мавжуд бўлишини талаб қилмайди.

Т/р

 

Хизмат номи ва ЯИДХПда унга ҳавола

 

Қисқача таърифи

 

Зарур ҳужжатлар

 

ЭРИ зарурми

 

Бажариш муддати

 

Қиймати (БҲМда)*

 

 

Бухгалтер учун фойдали бўлиши мумкин

 

1

 

Фуқароларни жамғариб бориладиган пенсия таъминоти тизимига ҳисобга олиш (https://my.gov.uz/uz/service/177)

 

Иш берувчи ёки фуқаронинг ўзи ЯИДХПда сўровномани тўлдириши мумкин

 

Фақат онлайн-ариза

 

Ҳа

 

1 иш куни

 

Бепул

 

2

 

Жисмоний шахслар учун ЭРИ олиш

(https://my.gov.uz/ru/service/357)

Ариза тўлдирилгандан кейин дарҳол тўлов амалга оширилади

 

Паспорт ёки ID-карта скани

 

Йўқ

 

1 иш куни

 

БҲМнинг 7%и

 

3

 

Туғилганлик ҳақида маълумотнома

(https://my.gov.uz/uz/service/298)

ФҲДЁ маълумотномани расмийлаштиради ва ЯИДХП орқали ариза берувчига жўнатади

 

Алоқадорлик тасдиғи (ишончнома ёки қариндошлик тасдиғи)

 

Йўқ

 

3 иш куни

 

БҲМнинг 4,5%и

 

4

 

Никоҳ қайд этилганлиги, никоҳда турмаслиги ёки никоҳдан ажралганлиги тўғрисидаги маълумотнома (https://my.gov.uz/uz/service/112)

 

ФҲДЁ маълумотномани расмийлаштиради ва ариза берувчига ЯИДХП орқали йўллайди

 

Фақат онлайн-ариза

 

Йўқ

 

3 иш куни

 

БҲМнинг 4,5%и

 

5

 

Ўлим рўйхатга олинганлиги ҳақида маълумотнома

(https://my.gov.uz/uz/service/303)

ФҲДЁ маълумотномани расмийлаштиради ва ариза берувчига ЯИДХП орқали йўллайди

 

Ишончнома, паспорт/ID-карта, қариндиндошлик тасдиғининг сканер нусхалари

 

Йўқ

 

3 иш куни

 

БҲМнинг 4,5%и

 

6

 

Фуқароларнинг номида шахсий уй-жойи борлиги ёки йўқлиги тўғрисидаги маълумотнома (https://my.gov.uz/uz/service/115)

 

Хизмат ижрочиси – Кадастр агентлиги

 

Фақат онлайн-ариза

 

Ҳа

 

3 иш куни

 

Бепул

 

7

 

ЎзР резиденти сертификатини олиш (https://my.gov.uz/uz/service/366)

 

Иккиёқлама солиқ солишни олдини олиш мақсадида ҳар қандай жисмоний шахс ЎзР резиденти сертификатини олиши мумкин

 

Фақат онлайн-ариза

 

Йўқ

 

Сертификат почта орқали ва электрон шаклда жўнатилади

 

Бепул

 

 

Кадрлар хизмати ходимига фойдали бўлиши мумкин

 

8

 

Вақтинча турган жойи бўйича ҳисобга қўйиш (https://my.gov.uz/uz/service/187)

 

Охирги ҳисобга қўйиш тўғрисида маълумотлар тақдим этилади

 

Фақат онлайн-ариза

 

Ҳа

 

1 иш куни

 

БҲМнинг 2%и

 

9

 

Фамилия, исм, ота исмини ўзгартирганлик ҳақида маълумотнома

(https://my.gov.uz/uz/service/297)

Тўлов ариза тўлдирилгандан кейин амалга оширилади

 

Агар ариза ишонч билдирилган шахс номидан берилса, ишончноманинг, паспорт/ID-картанинг сканер нусхалари зарур

 

Йўқ

 

3 иш куни

 

БҲМнинг 4,5%и

 

10

 

Олий ва ўрта махсус таълим муассасасида ўқиганликни тасдиқлаш ҳақидаги архив маълумотномаси

(https://my.gov.uz/uz/service/369)

Маълумотлар «Ўзархив» агентлиги томонидан тақдим этилади

 

Фақат онлайн-ариза

 

Йўқ

 

5 иш куни

 

Бепул

 

11

 

Таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатни нострификациялаш

(https://my.gov.uz/uz/service/210)

Хизмат икки босқичда кўрсатилади: юзма-юз экспертизага таклиф қилиш ва экспертизанинг тайёр натижалари тўғрисида хабарнома бериш

 

Чет давлатда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжат, таржиманинг нотариал тасдиқланган нусхаси

 

Ҳа

 

10 иш куни

 

2,7 БҲМ

 

 

Ходим учун фойдали бўлиши мумкин

 

12

 

Паспортни ID картага алмаштириш учун ариза юбориш

(https://my.gov.uz/uz/service/378)

Ариза бергандан кейин Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимига мурожаат қилиш зарур

 

Паспорт/Яшаш гувоҳномаси сканер нусхалари

 

Йўқ

 

1 иш куни

 

МваФРБга мурожаат қилишда тўланади

 

13

 

ШЖБПҲ ҳолати ҳақида маълумот

(https://my.gov.uz/uz/service/53)

Сўров жўнатиш санасида жамғармалар тўғрисида маълумот

 

Фақат онлайн-ариза

 

Ҳа

 

Бир зумда

 

Бепул

 

14

 

Иш ҳақи ва иш стажини тасдиқлаш тўғрисидаги архив маълумотномаси

(https://my.gov.uz/uz/service/221)

Маълумотлар «Ўзархив» агентлиги томонидан тақдим этилади

 

Фақат онлайн-ариза

 

Йўқ

 

Стаж тўғрисида маълумотлар – 5 кун, иш ҳақи тўғрисида маълумотлар – 20 кун

 

Бепул

 

15

 

COVID-19 га эмлашга ёзилиш ва ҳолатини текшириш

(https://my.gov.uz/uz/service/403)

Иккита босқич - эмлашдан ўтиш учун рўйхатдан ўтиш, эмлашдан кейин маълумотнома олиш

 

Фақат онлайн-ариза

 

Йўқ

 

Бир зумда

 

Бепул

 

16

 

Руҳий касалликлар бўйича диспансер ҳисобида туриши ёки турмаслиги тўғрисида маълумотнома

(https://my.gov.uz/ru/service/334)

Хизмат ижрочиси – Соғлиқни сақлаш вазирлиги

 

Фақат онлайн-ариза

 

Ҳа

 

1 иш куни

 

БҲМнинг 2%и

 

17

 

Наркология бўйича диспансер ҳисобида туриши ёки турмаслиги тўғрисида маълумотнома

(https://my.gov.uz/uz/service/338)

Хизмат ижрочиси – Соғлиқни сақлаш вазирлиги

 

Фақат онлайн-ариза

 

Ҳа

 

1 иш куни

 

БҲМнинг 2%и

 

18

 

Судланмаганлик/ судланганлик тўғрисида маълумотнома

(https://my.gov.uz/uz/service/135)

Хизмат ижрочиси – ИИВ

 

Фақат онлайн-ариза

 

Ҳа

 

2 иш куни

 

БҲМнинг 3%и

 

19

 

ЎзРдан чиқишига вақтинча чеклов қўйилганлиги ҳолатини текшириш

(https://my.gov.uz/uz/service/412)

Тизим автоматик тарзда чеклов мавжудлиги тўғрисида жавоб беради

 

Фақат онлайн-ариза

 

Йўқ

 

Бир зумда

 

Бепул

 

20

 

Кредит тарихини олиш

(https://my.gov.uz/uz/service/411)

Берилган, маъқулланган, рад этилган кредит буюртмалари, шартномалар ва жорий мажбуриятлар, муддати ўтган тўловлар, пеня ва ариза берувчининг «қора рўйхат»да турганлиги бўйича умумий шарҳ берилади

 

Фақат онлайн-ариза

 

Йўқ

 

Бир зумда

 

йилда 1 марта бепул

 

 

*Айни пайтда базавий ҳисоблаш миқдори (БҲМ) = 245 000 сўм; 2021 йилнинг 1 сентябридан бошлаб – 270 000 сўм.

 

Саида Жонизоқова тайёрлади.

Прочитано: 292 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика