Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2021 год / № 24 / Юридик маслаҳатлар

Иккаласи ҳам айбдор

 

Ҳисобварақ-фактура ўз вақтида тақдим этилмаганда кимга (етказиб берувчига ёки буюртмачига ёхуд иккаласига) нисбатан солиқ қонунчилигини бузганлиги учун жарима қўлланилиши мумкин? 

 

– Вазиятдан келиб чиқадиган бўлсак, жарима санкциялари ҳам етказиб берувчига, ҳам буюртмачига нисбатан қўлланилиши мумкин.

Хусусан, етказиб берувчи ва буюртмачи солиқ базасини яширишда (камайтириб кўрсатишда) айбланиши мумкин. Етказиб берувчи томонидан ҳисобварақ-фактура кейинги ҳисобот даврида тақдим этилган тақдирда, реализация қилиш ҳажмини ва даромадни (фойдани) қасддан яширганлик учун жарима солинади. Буюртмачи расмийлаштирилган (кирим қилинмаган) товарларни сақлаганлиги, фойдаланганлиги ва реализация қилганлиги учун жаримага тортилиши мумкин.

Жарима яширилган (камайтириб кўрсатилган) солиқ базаси суммасининг 20%ини ташкил этади (СК 223-м.).

Таъкидлаш жоизки, шахснинг айби қонунда белгиланган тартибда исботланмагунига қадар у солиққа оид ҳуқуқбузарликни содир этишда айбдор деб ҳисобланмайди (СК 212-м. 6-қ.).

Прочитано: 288 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика