Вазирлар Маҳкамасининг 04.06.2021 йилдаги 352-сон қарори билан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига импорт қилишда божхона божи ва қўшилган қиймат солиғидан озод этиладиган, ўхшаши республикада ишлаб чиқарилмайдиган технологик асбоб-ускуналар рўйхати тасдиқланди (ҳужжат матни «Норма маслаҳатчи» ушбу сонининг ҳужжатлар пакетида берилмоқда).
Ҳужжатни қабул қилиш мақсади – саноат тармоқларида ишлаб чиқариш ва инвестициялар ҳажмини ошириш ҳамда импорт қилинаётган технологик асбоб-ускуналар учун божхона имтиёзлари бериш механизмини такомиллаштириш.
Рўйхатга 676 турдаги асбоб-ускуналар киритилган, хусусан:
●
сутга ишлов бериш ва уни қайта ишлаш ускуналари;
●
нон маҳсулотлари, макарон, спагетти ёки шунга ўхшаш маҳсулотларни ишлаб чиқариш ускуналари;
●
қандолат саноати, какао кукуни ёки шоколад ишлаб чиқариш учун ускуналар;
●
гўшт ёки паррандани қайта ишлаш учун ускуналар;
●
калава бўяш машиналари;
●
автоматик тикув машиналари;
●
50 кишидан ортиқ, лекин 300 кишидан кўп бўлмаган йўловчи ўриндиқларига эга бўлган фуқаро йўловчи самолётлари.
Янги технологик асбоб-ускуна – бу «эркин муомалага чиқариш» божхона режимида расмийлаштирилган пайтда 3 йилдан кўп бўлмаган вақт олдин ишлаб чиқарилган технологик асбоб-ускуна.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида (lex.uz) эълон қилинган ва 4.06.2021 йилдан кучга кирди.