Norma.uz

Малака даражасидан келиб чиққан ҳолда

 

Корхонада ходимларни ўқитиш ва уларга разрядлар бериш учун қандай ҳужжатлар керак бўлади ва уларни қаердан олиш мумкин? 

 

– Ходимларга разрядлар малакани баҳолаш марказлари томонидан бериладиган малака баҳолаш паспортига асосан берилади.

Ходимларнинг асосий лавозимлари ва ишчиларнинг касблари классификатори (ХАЛИКК–2017, ВМнинг 4.10.2017 йилдаги 795-сон қарори билан тасдиқланган) ўз кучини йўқотган, янгиси эса ҳали ишлаб чиқилмаган.

Шу билан бирга қуйидагилар белгиланади:

Классификаторда кўрсатилган ҳар бир лавозим ва касблар бўйича маълумоти ва малакаси даражасига бўлган талаб иш берувчи томонидан Малака даражасига эришиш схемасига (31.12.2020 йилдаги ПҚ-4939-сон қарорга 1-илова) мувофиқ лавозимга (касбга) мувофиқ келадиган малака даражасидан келиб чиққан ҳолда, мустақил равишда белгиланади;

ҳар бир ходимнинг малака даражасини аниқлашда нафақа уларнинг маълумоти, балки касбий тажрибаси, ишбилармонлиги, шунингдек шахсий сифатлари ҳам ҳисобга олинади;

ходимларга тўланадиган меҳнат ҳақини аниқлашда уларнинг малака даражаси ҳисобга олинади (ПҚ-4969-сон қарорнинг 3-б.).

Яъни малака даражасини аниқлашда ходимнинг иш жойидаги ўқиши (инструктажи), ишлаб чиқариш ёки норасмий таълимнинг қисқа муддатли курслари, маълумоти, иш тажрибаси ҳисобга олиниши лозим.

2021 йил мобайнида малакани баҳолаш марказларини ташкил этиш назарда тутилмоқда. Малакани баҳолаш марказлари томонидан бериладиган малака паспорти лавозимларни эгаллаш ҳамда малака даражаси доирасида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини беради (ПҚ-4939-сон қарорнинг 15, 16-б.).

Ҳозирча ушбу масала бўйича асосий чора-тадбирлар ишлаб чиқилмаганлиги сабабли ХАЛИКК-2017 дан келиб чиққан ҳолда разрядлар бериш талабига асосланишни тавсия этамиз, унинг талаблари фақат давлат ташкилотларида мажбурий тартибда қўлланилади, бошқа мулкчилик шаклидаги корхоналар учун фақат тавсиявий тусга эга ҳисобланади.

Шу тариқа, ходимларни ўқитиш малакани баҳолаш марказларида амалга оширилади.

Ўқиш якунларига қараб талабгорга малака паспорти берилади. Ушбу ҳужжат ҳамда ходимнинг иш тажрибасини, маълумотини, инструктажлар ўтаганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар корхоналарда ходимларга разрядлар бериш учун асос ҳисобланади.

Прочитано: 1142 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика