Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2021 год / № 24 / Қонунчиликдаги янгиликлар

Атроф табиий муҳит мониторинги дастури тасдиқланди 2021–2025 йилларда

 

Вазирлар Маҳкамаси томонидан 3.06.2021 йилдаги «Атроф муҳитнинг ифлосланиш даражасини баҳолаш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги 343-сон қарор қабул қилинди.

 

Ҳужжат атроф муҳитнинг ифлосланиш даражасини баҳолаш механизмларини такомиллаштириш, атроф табиий муҳитни кузатиш, унинг ифлосланиш даражасини башорат қилиш, давлат экологик назоратини доимий ахборот билан таъминлаш, ифлослантирувчи манбаларнинг ҳолати ва атроф муҳитга таъсири мониторингини амалга ошириш мақсадида ишлаб чиқилган.

Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан атроф табиий муҳит давлат мониторинги тизимининг Ягона геоахборот маълумотлар базаси яратилди. Қарор билан 2021 йил 1 ноябрга қадар атроф табиий муҳитнинг давлат мониторинги бўйича идоравий электрон ахборот маълумотлар базасининг Ягона геоахборот маълумотлар базасига интеграция қилинишини таъминлаш топшириғи берилди.

2021–2025 йилларда Ўзбекистон Республикасида атроф табиий муҳит мониторинги дастури тасдиқланди, унда қуйидагилар назарда тутилган:

қуйидагилар:

сув ресурслари, атмосфера ҳавоси ва тупроқларни ифлослантирувчи манбалар;

атмосфера ҳавоси, ер усти ва ер ости сувлари ҳамда ерларнинг ифлосланиши;

хавфли экзоген геологик жараёнлар;

кўллар экотизимлари;

ўсимлик ва ҳайвонот дунёси объектлари;

атроф муҳитнинг трансчегаравий ифлосланиш мониторинги;

таҳлил лабораторияларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва ўлчов-назорат асбоб-ускуналарини модернизация қилиш;

илмий ишлар ва инновацион тадбирларни амалга ошириш.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, «Ўзсувтаъминот» АЖ ва Сув хўжалиги вазирлигига ичимлик сув ҳавзаларидаги сув сифатини ўрганиш, уларнинг ифлосланишининг олдини олиш, ифлослантирувчи манбаларни аниқлаш ва бартараф этиш, микробиологик ва санитария кўрсаткичлари бўйича кузатувлар ўтказиш топширилди.

Гидрометереология хизмати марказига республикадаги 22 та шаҳар ва бошқа аҳоли пунктларида жойлашган 61 та турғун постларда атмосфера ҳавосининг сифати бўйича кунлик, майда дисперсли заррачалар бўйича ойлик кузатишлар олиб борилишини таъминлаш топширилди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида (lex.uz) эълон қилинган ва 4.06.2021 йилдан кучга кирди.

Прочитано: 350 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика