Сирдарё вилояти божхона бошқармасида божхона хизмати икки авлод вакилларининг учрашуви бўлиб ўтди.
Мустақилликнинг илк йилларида божхона тизими ишига ўзининг билим ва хизмати ила муносиб ҳисса қўшган божхоначи фахрийлар Э.Жуманов ва А.Бегматов бой ҳаётий тажрибалари тўғрисида ёшларга сўзлаб беришди. Шу билан бирга фахрийларга божхоначилар номидан «Ўзбекистон божхона хизмати» эсдалик китоблари топширилди.
Тадбирда бир гуруҳ ходимларга Давлат божхона қўмитаси раҳбарияти томонидан навбатдаги махсус унвонлар тантанали равишда топширилди.