Norma.uz
Газета СБХ / 2021 год / № 19 / Жавоб берамиз

Шанбалик учун иш ҳақи – солиқ солинадиган даромад

 

Корхонада Наврўз байрами арафасида шанбалик эълон қилинди. Ҳисобланган иш ҳақи «Маҳалла» фондига хайрия ёрдами сифатида йўналтирилди. Шанбалик учун иш ҳақини қандай тўғри ҳисоблаш ва ушбу операцияни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш лозим? Фойда солиғи бўйича солиқ оқибатлари юзага келадими? Саволларга buxgalter.uz эксперти Татьяна ­ЛИМАРЕВА жавоб берди: 

 

– Шанбаликка чиққан ходимларга иш ҳақи ҳисобланади. Шанбалик ташкилотчилари ходимларга ушбу иш ҳақи хайрия мақсадлари учун йўналтирилишини маълум қилади. Шанбаликка чиқишнинг ўзи ходимнинг ушбу хайрли ишда иштирок этишга розилигини билдиради.

СКнинг 378-моддаси «Солиқ солинмайдиган даромадлар»да шанбалик бўйича имтиёз мавжуд эмас. У ерда меценатлик кўмагини кўрсатиш бўйича имтиёз мавжуд (СК 378-м. 16-б.), бироқ мазкур ҳолда бу меценатлик эмас*. Шу тариқа, шанбалик учун ҳисобланган иш ҳақига, одатдаги иш ҳақи каби (СК 371-м.), умумбелгиланган тартибда ЖШДС солинади. Бунда бюджетга ўтказиладиган солиқ суммаси ходимнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига ажратмалар суммасига (1%) камаяди.

Шанбалик учун ҳисобланган иш ҳақи суммасига ижтимоий солиқ ҳам солинади (СК 403, 404-м.).

 

Иш вақти ҳисоби табелида шанбаликка чиқиш иш куни сифатида қайд этилади. Агар ходим тез-тез иш вақтидан ташқари ишласа, бир йил учун иш соатларининг умумий фонди белгиланган меъёрдан ошиб кетмаслигини кузатиб боринг (МК 125-м.).

 

Шанбаликдаги иш учун ҳисобланган иш ҳақи фойда солиғини ҳисоблаб чиқаришда чегириладиган харажатларга киритилади (СК 305, 317-м.). Агарда иш ҳақидан ташқари корхона «Маҳалла» фондига қўшимча маблағларни йўналтирса, корхонанинг бундай харажатлари чегирилмайдиган харажатларга киритилади (СК 317-м. 7-б.).

 

 

Бухгалтерия ўтказмалари:

Хўжалик муомаласининг мазмуни

 

Счётлар корреспонденцияси

 

Сумма

 

Дебет

 

Кредит

 

Ходимга шанбалик учун 1 500 000 сўмлик маошдан келиб чиққан ҳолда иш ҳақи ҳисобланди (1 500 000 х 1/22), бунда 22 рақами – март ойида 5-кунлик иш ҳафтасида иш кунлари сони

 

9430-«Бошқа операцион харажатлар»

 

6710-«Меҳнат ҳақи бўйича ходимлар билан ҳисоблашишлар»

 

68 181,82

 

ЖШДС ҳисобланди

(68 181,82 х 12%)

6710-«Меҳнат ҳақи бўйича ходимлар билан ҳисоблашишлар»

 

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарздорлик (турлари бўйича)»

 

8 181,82

 

ШЖБПҲга 0,1% ҳисобланди

(68 181,82 х 0,1%)

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарздорлик (турлари бўйича)»

 

6530

 

68,18

 

Ижтимоий солиқ (12%) ҳисобланди

(68 181,82 х 12%)

6710-«Меҳнат ҳақи бўйича ходимлар билан ҳисоблашишлар»

 

6520-«Давлат мақсадли жамғармаларига тўловлар»

 

8 181,82

 

Хайрия фондига йўналтириладиган шанбалик учун иш ҳақи акс эттирилди

(68 181,82 – 8 181,82)

6710-«Меҳнат ҳақи бўйича ходимлар билан ҳисоблашишлар»

 

6990-«Бошқа мажбуриятлар»

 

60 000

 

«Маҳалла» фондига шанбалик учун ҳисобланган иш ҳақи ўтказилди

 

6990-«Бошқа мажбуриятлар»

 

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

 

60 000

 

 

 

*Меценатлик (меценатлик фаолияти) – маданият ва санъат, шунингдек илм-фан, таълим, маърифат ҳамда маданият ва санъатни ривожлантириш билан боғлиқ бошқа фаолият соҳасида жисмоний ва юридик шахслар томонидан амалга ошириладиган ҳомийлик фаолияти.

Меценатлик кўмаги – меценатлик фаолияти доирасида меценатлар томонидан беғараз ёки имтиёзли шартлар асосида меценатлик кўмагини олувчиларга бериладиган мол-мулк, шунингдек улар учун бажариладиган ишлар, кўрсатиладиган хизматлар ва қўллаб-қувватлашнинг бошқа турлари («Меценатлик тўғрисида»ги Қонун 4-м.).

Прочитано: 376 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика