Norma.uz
Газета СБХ / 2021 год / № 19 / Божхона

Гиламдўзга имтиёз

 

Ўзи тайёрлаган гилам маҳсулотларини четга сотганда давлатимиз қисман транспорт харажатларини қоплашини назарда тутувчи ҳужжат бор деб этишдим.

Ҳақиқатан шундайми? Бу маҳсулотлар хорижда ўтказилган кўргазма тадбирларида реализация қилинганда валюта тушумини қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда сотиш керак бўладими?

 

 

– Миллий ҳунармандчилик, халқ амалий санъатини, шу жумладан ипак ва жундан қўлда гилам тўқиш соҳасини ривожлантириш мақсадида қўлда тўқилган гиламларни экспорт қилишда автомобиль, темир йўл ва ҳаво транспортида ташиш харажатларини 50 фоизигача миқдорда компенсация қилишга субсидиялар тақдим этилади (26.06.2020 йилдаги ПҚ-4759-сон қарорнинг 1-б.).

У қуйидагиларни экспорт қилишда қўлланилади:

1) ипакдан тўқилган тайёр ёки тайёр бўлмаган тугунли гиламлар ва бошқа тўқимачилик пол қопламалари, ипак чиқиндилардан тайёрланган ип, бундан таралганлари мустасно, синтетик иплар, 5605 товар позициясидан ёки таркибида металл иплар мавжуд бўлган тўқимачилик материаллари (ТИФ ТН коди – 5701 90 100 0);

2) бошқа тўқилган гиламлар ёки бошқа тўқимачилик пол қопламалари, нотафтинг ёки тўпланмаган, тайёр ёки тайёр бўлмаган, шу жумладан «килим», «сумах», «кермани» ва шунга ўхшаш жун ёки ҳайвонларнинг ингичка тукидан қўлда тайёрланган гиламлар (ТИФ ТН коди – 5702 41 900 0);

3) гиламлар ва бошқа тўқимачилик тафтинг пол қопламалари, тайёр ёки тайёр бўлмаган жун ёки ҳайвонларнинг ингичка тукидан қўлда тайёрланган гиламлар (ТИФ ТН коди – 5703 10 000 0) (Рўйхат, 7.05.2020 йилдаги ПҚ-4707-сон қарорга 1-илова).

Агар сизнинг буюмларингиз санаб ўтилган маҳсулотлар сирасига кирса, тегишли равишда, уларни экспорт қилиш чоғида субсидиялардан фойдаланишингиз мумкин.

Қўлда гилам тўқиш (гилам ва гиламчалар, палослар, хуржунлар, кигиз буюмлар, шолчалар, жойнамозлар, ўтовлар, табиий толадан тайёрланган буюмлар) Ҳунармандчилик фаолиятининг асосий йўналишлари, ҳунармандлар томонидан ишлаб чиқариладиган буюмлар ва товарлар (иш, хизмат кўрсатиш) турларининг рўйхатига (17.11.2017 йилдаги ПФ-5242-сон Фармонга 1-илова). Фармоннинг 13-бандида қуйидагилар белгиланган:

● ҳунармандларга ўз маҳсулотларини экспорт қилишдан тушган хорижий валютани эркин тасарруф этиш, шу жумладан, банк ҳисобрақамидаги чет эл валютасини нақд шаклда олиш ҳуқуқи берилади;

● хорижий мамлакатларда ўтказилган кўргазма, танлов, ярмарка давомида сотилган ҳунармандчилик маҳсулотлари экспорт шартномалари тузилмасдан амалга оширилиши мумкин. Бунинг натижасида олинган даромад экспорт тушуми ҳисобланмайди.

Прочитано: 287 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика