Norma.uz
Газета СБХ / 2021 год / № 19 / Божхона

Охирги декларация бўйича

 

Товарлар Ўзбекистонга олиб кирилган, уларга мувофиқлик сертификатини олиш зарурати муносабати билан вақтинча сақлаш режимига декларация (НД-40) расмийлаштирилган. Ҳужжатлар тўлиқ пакети тақдим этилгандан кейин импорт режимига БЮД расмийлаштирилган.

Товарлар қайси режим асосида кирим қилиниши керак?

 

Вақтинча сақлаш божхона режими шундай режимки, бунда божхона ҳудудига олиб кирилган ҳар қандай товар тайинланган божхона органига тақдим этилган пайтдан бошлаб ва танланган божхона режимига мувофиқ чиқариб юборилгунига қадар, шунингдек божхона тўловлари тўланмаган ҳамда иқтисодий сиёсат чоралари қўлланилмаган ҳолда вақтинча божхона назорати остида сақланиши мумкин (БК 83-м.). Товарни бундай режимга жойлаштириш учун декларант томонидан божхона органига БКнинг 267-моддасига мувофиқ тузилган қисқа божхона юк декларацияси тақдим қилинади.

Қоида тариқасида, бундай режимга импорт қилинадиган товарлар 60 кундан кўп бўлмаган муддатга расмийлаштирилади, бу давр оралиғида уларни бошқа божхона режимига қайта расмийлаштириш учун барча ҳужжатларни тайёрлаш лозим (БК 85-м.).

НД ҳарфли коди товарлар шартли чиқариш ­(НД-40) тартиб-таомили бўйича расмийлаштирилгани ва уларга тўлиқ бўлмаган БЮД тақдим этилганлигини англатади. Сиз товарлар имтиёзли асосда олиб кирилганми-йўқлигини кўрсатмагансиз. Товарлар шартли чиқариб юборилганлиги ­эътиборга олинса, улар имтиёзли асосда олиб кирилганлигининг эҳтимоли катта. Бу ҳолда товарлардан фақат божхона тўловларини тўлаш бўйича имтиёзлар бериш шартларига мувофиқ бўлган мақсадда фойдаланилиши мумкин. Божхона тўловлари бўйича берилган имтиёзлар тўланган тақдирда шартли чиқариб юборилган товарлардан бошқа мақсадларда фойдаланишга йўл қўйилади (БК 22-м.).

 

Маълумот учун. Тўлиқ бўлмаган БЮД қўлланилган ҳолда декларациялашда лозим даражада тўлдирилган божхона юк декларацияси аввал бошда берилганидаги каби божхона органларининг зиммасига қонун ҳужжатларининг қайси талаблари ва шартлари бажарилиши устидан назорат қилиш вазифаси юклатилган бўлса, ўша талаблар ва шартлар, шу жумладан божхона тўловларини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби қўлланилади (БК 269-м.).

 

Божхона расмийлаштируви вақтинча сақлаш божхона режимидан эркин муомалага чиқариш (импорт) божхона режимига ўтказилганлиги сабабли товар эркин муомалага чиқарилган охирги БЮДга мувофиқ кирим қилиниши керак.

 

Маълумот учун. Эркин муомалага чиқариш (импорт) божхона режимига жойлаштиришда олиб кирилган товар уни божхона ҳудудидан қайтариб олиб чиқиш мажбуриятисиз шу ерда эркин муомалада қолади. Товар импорт товар мақомидан миллий (ички) товар мақомига ўтади.

 

Азизахон ТОШХЎЖАЕВА,

«Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 891 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика