Иккинчи жаҳон урушида фашизм устидан қозонилган Ғалабанинг 76 йиллиги муносабати билан Сирдарё вилояти божхона бошқармаси ходимлари ва Сирдарё тумани ҳокимлиги вакиллари туманда истиқомат қилиб келаётган уруш қатнашчиси Иван Ильич Шведенко хонадонида бўлишди.
Уруш йилларидаги хотиралари билан ўртоқлашар экан Иван Ильич кўплаб қуролдош дўстларини номма-ном ёдга олди, суронли йиллардан ҳикоялар сўзлаб берди.
Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг Сирдарё вилояти божхона бошқармаси бошланғич ташкилотида ташкил этилган «волонтёрлик» гуруҳи томонидан уруш фахрийсининг хонадонида қурилиш, хўжалик ва ободонлаштириш юмушларида кўмак кўрсатилди.