Norma.uz
Газета СБХ / 2021 год / № 19 / Жавоб берамиз

Турларни реализация қилишда ЭҲФ

 

Туристик агент ҳисобланган корхона туристларга турларни ташкил этиш бўйича қуйидаги хизматларни кўрсатади: меҳмонхоналар, экскурсоводлар, умумий овқатланиш корхоналари билан шартномалар тузади, авиа– ва темир йўл чипталарини сотиб олади. Буюртмачи билан туристик хизматлар кўрсатиш шартномаси тузилади, унда хизматларнинг барчаси санаб ўтилади, шунингдек фирманинг ушбу хизматларни кўрсатишдан олинадиган даромади ҳам кўрсатилади.

Корхона турни ташкил этишда ЭҲФни қандай тақдим этиши лозим: етказиб берувчиларнинг туристик хизматлари қиймати алоҳида (харажатларни қоплашдаги сингари) ва даромади алоҳида кўрсатиладими ёки туристик хизматлар битта сатрда ва даромадини ҳисобга олган умумий сумма кўрсатилган ЭҲФ тақдим этиладими? 

 

– ЭҲФнинг расмийлаштирилиши буюртмачи билан тузилган шартнома шартларига боғлиқ бўлади. Шартнома номи ҳеч нарсани ҳал этмайди. Бунда шартнома предметидан, тўлов шартларидан ва бошқа бандлардан келиб чиқиш лозим.

Воситачилик шартномаси тузилиб, унга мувофиқ туристик фирма буюртмачининг топшириғига кўра турни ташкиллаштирадиган бўлса, ўз хизматлари учун эса ундан воситачилик ҳақини олса, етказиб берувчиларнинг туристик хизматлари қийматига «Воситачи» белгиси танланган ҳолда харажатларни қоплашга ЭҲФ тақдим этилади. Мазкур сумма туристик фирманинг даромади ҳисобланмайди. У етказиб берувчиларнинг туристик хизматлари бўйича ҚҚСни ҳисобга олиши мумкин эмас (Низомнинг 24, 26-б., ВМнинг 14.08.2020 йилдаги 489-сон қарорига 2-илова). Туристик фирма тур бўйича харажатлар юзасидан барча ҳужжатларни буюртмачига тақдим этади. Воситачилик ҳақи суммасига туристик фирма томонидан стандарт ЭҲФ тақдим этилади. Агар туристик фирма ҚҚС тўловчиси бўлса, воситачилик ҳақига ҚҚС суммаси киритилади (СК 250-м. 1-қ. 1-б.).

Туристик фирма воситачи бўлмаса ҳамда харидорга барча туристик хизматлар қиймати ва туристик фирманинг даромадини ўз ичига олган умумий суммага турни сотадиган бўлса, у турнинг жами қиймати битта сатрда кўрсатилган стандарт ЭҲФни тақдим этади. Мазкур ҳолатда ҚҚСни чегириб ташлаган ҳолда тур қиймати туристик фирманинг даромади ҳисобланади, айрим туристик хизматлар қиймати тур қийматига киритилади.

 

Азизахон ТОШХЎЖАЕВА,

«Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 287 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика