Norma.uz
Газета СБХ / 2021 год / № 19 / Ўзбекистон қонунчилигидаги янгиликлар

«Аҳолини айрим турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашга доир чоралар тўғрисида»

 

Ўзбекистон Республикасининг Қонуни

 

Қонунчилик палатаси томонидан 2021 йил 23 апрелда қабул қилинган
Сенат томонидан 2021 йил 24 апрелда маъқулланган

Мазкур Қонун глобал коронавирус пандемияси давом этаётган даврда республика аҳолисининг айрим турдаги озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжларини кафолатли таъминлаш ҳамда нарх-наволар асоссиз ўсиб кетишига йўл қўймаслик мақсадида қабул қилинмоқда.

 

1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 30 декабрда қабул қилинган ЎРҚ-599-сонли Қонуни билан янги таҳрирда тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2019 йил, 12-сонга 1-илова; 2020 йил, N 3, 198-модда, N 10, 593-модда, N 11, 652-модда, N 12, 690, 691-моддалар; 2021 йил, N 1, 6-модда) 483-моддаси қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:

«2021 йил 1 майдан 31 декабрга қадар бўлган даврда қуйидагилар қўшилган қиймат солиғидан озод қилинади:

Ўзбекистон Республикаси ҳудудига ўсимлик ёғи, кунгабоқар ва зиғир уруғи, шунингдек соя данагини олиб кириш;

ўсимлик ёғини (пахта ёғидан ташқари) ишлаб чиқариш ва (ёки) реализация қилиш бўйича айланма».

 

2-модда. 2021 йил 1 майдан 31 декабрга қадар бўлган даврда:

айрим турдаги озиқ-овқат маҳсулотларига нисбатан мазкур Қонуннинг иловасига мувофиқ экспорт божхона божлари киритилади;

тадбиркорлик субъектларига ўзлари томонидан импорт қилинган кунгабоқар ёғи ва кунгабоқар уруғларини қайта ишлаш натижасида олинган ўсимлик ёғининг (ТИФ ТН бўйича коди 1512 11–1512 19) 50 фоизидан ошмаган қисмини экспорт қилишга рухсат берилади.

 

3-модда. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси тадбиркорлик субъектлари томонидан импорт қилинган кунгабоқар ёғи ва кунгабоқар уруғларини қайта ишлаш натижасида олинган ўсимлик ёғи ҳажмига нисбатан экспорт шартномалари доирасида амалга оширилган экспорт 50 фоиздан ошишига йўл қўйилмаслиги бўйича назорат ўрнатсин.

 

4-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;

давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин;

ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.

 

5-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

Ўзбекистон Республикасининг Президенти

Ш.МИРЗИЁЕВ.

Тошкент ш.,

2021 йил 29 апрель

ЎРҚ-689-сон.

Қонунга

ИЛОВА

АЙРИМ ТУРДАГИ ОЗИҚ-ОВҚАТ МАҲСУЛОТЛАРИГА

НИСБАТАН ЭКСПОРТ БОЖХОНА БОЖЛАРИ

Т/р


Озиқ-овқат маҳсулотининг  қисқача номи


Маҳсулотнинг  ТИФ ТН кодлари


Экспорт божхона божи  ставкалари* товарнинг  божхона қийматидан  фоиз ёки 1 кг учун  АҚШ доллари


1.


Кунгабоқар ва пахта уруғлари


1206; 1207 21–1207 29 (экиш учун мўлжалланган пахта уруғи бундан мустасно)


30%, бироқ 1 кг учун 0,2 АҚШ долларидан кам бўлмаган миқдорда


2.


Кунгабоқар ёғи


1512 11–1512 19


20%, бироқ 1 кг учун 0,2 АҚШ долларидан кам бўлмаган миқдорда


3.


Пахта ёғи


1512 21–1512 29


50%, бироқ 1 кг учун 0,5 АҚШ долларидан кам бўлмаган миқдорда


 

 

*Ушбу илова билан экспорт божхона божи ставкалари мазкур товарлар учун «божхона ҳудудида қайта ишлаш» божхона режимига нисбатан татбиқ этилмайди.

*Ушбу Қонун Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида (lex.uz) эълон қилинган ва 29.04.2021 йилдан кучга кирди.

Прочитано: 742 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика