Norma.uz
Газета СБХ / 2021 год / № 19 / Солиқ солиш

Мутаносиб усулдан фойдаланинг

 

Корхонада ҚҚС солинадиган ва ундан озод қилинган айланмалар мавжуд. СКнинг 268-моддасига мувофиқ ҚҚС алоҳида-алоҳида усулда ҳисобга олинади. Корхона бошқа МЧЖнинг устав фондидаги улушини сотди. Солиқ кодекси бўйича ушбу айланма ҚҚСдан озод этилган.

Агар корхона солиқ тўлашдан озод этилган айланмани амалга оширадиган бўлса, айнан бошқа юридик шахснинг устав фондидаги улушини сотган тақдирда, олинадиган қайси ишлар (хизматлар) бўйича ҚҚС ҳисобга олинмайди? 

 

– Юридик шахсларнинг устав фондидаги улушларини реализация қилиш бўйича айланма ҚҚСдан озод этилган (СК 244-м. 1-қ. 3-б.).

Алоҳида-алоҳида усул бўйича ҚҚС тўловчи ҚҚС солинадиган ва солиқ солишдан озод этилган айланмалар учун фойдаланиладиган, олинган товарларнинг (хизматларнинг) ҳамда улар бўйича тўланган ҚҚС суммаларининг алоҳида-алоҳида ҳисобини юритади. Бунда алоҳида-алоҳида ҳисобни юритиш имкони бўлмаган умумий харажатлар бўйича харажатларни ажратиш мутаносиб усулда амалга оширилади (СК 268-м. 3-қ.).

Бошқа юридик шахснинг устав фондидаги улушини реализация қилишда, одатда, ушбу айланма учун фойдаланиладиган, улар бўйича алоҳида-алоҳида усулда ҚҚСни ҳисобга олмаслик мақсадида олинган товарлар (хизматлар) мавжуд бўлмайди. Бироқ бошқа корхонанинг устав фондидаги улушни реализация қилиш билан боғлиқ ҚҚС солинадиган қандайдир харажатлар қилган бўлсангиз (масалан, маслаҳат хизматлари ёки бошқа хизматларга), улар бўйича ҚҚСни ҳисобга олмайсиз. Бундан ташқари, ҳар қандай корхонада алоҳида-алоҳида ҳисоб юритиш имкони бўлмайдиган умумий харажатлар мавжуд бўлади. Масалан, маъмурий харажатлар, бошқа операцион харажатлар. Корхона бундай харажатлар таркибидаги ҚҚСни мутаносиб усулни қўллаган ҳолда ҳисобга олиши лозим. ҚҚСдан озод этилган айланмалар ҳам товарларни (хизматларни) реализация қилиш бўйича умумий айланмадаги улуши билан бундай харажатлар бўйича ҚҚСни ҳисобга олишга таъсир кўрсатади.

Прочитано: 341 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика