Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2021 год / № 18 / Хўжалик юритиш қоидалари

Шуъба хўжалик жамиятини қайта рўйхатдан ўтказиш қоидалари

 

Шуъба жамиятининг ягона муассиси МЧЖ ҳисобланади. Ҳудудий ўзгаришлар муносабати билан шуъба жамияти почта манзили ўзгариши юзасидан қайта рўйхатдан ўтиши лозим. Бироқ рўйхатдан ўтказиш (қайта рўйхатдан ўтказиш) амалга ошириладиган тизимда юридик шахслар рўйхатида «шуъба хўжалик жамияти» ташкилий-ҳуқуқий шакли мавжуд эмас. Рўйхатдан ўтказувчи давлат органи ШХЖни МЧЖ шаклида қайта ташкил этишни маслаҳат беряпти.

1. Шуъба жамиятининг фирма номи (ташкилий-ҳуқуқий шакли) қандай номланиши тўғри бўлади?

2. Шуъба жамиятини қайта ташкил этмасдан қандай рўйхатдан ўтказиш мумкин?

 

1 Тижоратчи ташкилот бўлган юридик шахс хўжалик ширкати ва жамияти, ишлаб чиқариш кооперативи, унитар корхона ва қонунларда назарда тутилган бошқача шаклда тузилиши мумкин (ФК 40-м. 2-қ.).

Қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа шаклларда, хусусан, хусусий корхона ва оилавий корхона тушунилади («Хусусий корхона тўғрисида»ги Қонуннинг 3-м.; «Оилавий тадбиркорлик тўғрисида»ги Қонуннинг 4-м.).

Хўжалик жамиятлари масъулияти чекланган ёки қўшимча масъулиятли жамият, акциядорлик жамияти шаклида тузилиши мумкин (ФК 58-м.).

Бир (асосий) хўжалик жамияти ёки ширкати иккинчи хўжалик жамиятининг устав фондида ундан устунлик мавқеига эга бўлган ҳолда иштирок этиши туфайли ёхуд улар ўртасида тузилган шартномага мувофиқ ё бўлмаса бошқача тарзда иккинчи хўжалик жамияти томонидан қабул қилинадиган қарорларни белгилаб бериш имконига эга бўлса, ушбу иккинчи хўжалик жамияти шуъба хўжалик жамияти ҳисобланади (ФК 67-м. 1-қ.). Демак, «шуъба» атамаси «асосий» корхонага нисбатан бўлган мавқени ифодалаш учун  қўлланилади деб айтиш мумкин.

Шунингдек Ўзбекистон ташкилий-ҳуқуқий шакллари классификаторида (ТҲШК) тижорат ташкилотларининг ташкилий-ҳуқуқий шакллари тўлиқ рўйхати келтирилган.

Шу тариқа, ШХЖ ташкилий-ҳуқуқий шакл ҳисобланмайди. ШХЖнинг фирма номи хўжалик жамиятининг ташкилий-ҳуқуқий шаклини ўз ичига олиши лозим – МЧЖ, ОШЖ ёки АЖ.

 

2 Тадбиркорлик субъектининг почта манзилининг ўзгартирилишига доир маълумотлар мажбурий тартибда давлат рўйхатидан қайта ўтказилиши лозим (Рўйхатнинг 5-б., ВМнинг 9.02.2017 йилдаги 66-сон қарори билан тасдиқланган Низомга 7-илова). Бунда юридик шахснинг рўйхатдан ўтказилган маълумотларига унинг жойлашган жойи (почта манзили) ўзгариши юзасидан ўзгартириш ва қўшимчалар 300 БҲМдан ортиқ бўлган солиқ қарздорлиги мавжуд бўлмаган тақдирда рўйхатдан ўтказувчи органни хабардор қилиш тартибида тақдим этилади. Бундай миқдорда қарздорлик мавжуд бўлганда қайта рўйхатдан ўтказиш Низомнинг 3-бобида белгиланган тартибда, Низомга 9-иловада кўрсатилган ариза шакли бўйича амалга оширилади (Низомнинг 21-б.).

Саволдан маълум бўлишича, ШХЖ МЧЖга шаклига киради. Мазкур ҳолатда ШХЖни МЧЖга қайта ташкил этиш (қайта тузиш) тартиб-таомили амалга оширилмайди. Фақат ШХЖнинг фирма номига ўзгартириш киритилади, у ташкилий-ҳуқуқий шаклни кўрсатиши лозим.

Бундан келиб чиққан ҳолда, ШХЖ – МЧЖ ягона муассиси қонун ҳужжатларига мувофиқлаштириш учун почта манзили ва ШХЖни МЧЖга қайта номланадиган фирма номига ўзгартириш киритиш тўғрисидаги қарорни бир вақтда қабул қилиши лозим.

 

Икром Абдулқодиров,

«Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 604 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика