Norma.uz

Иссиқлик таъминоти хизматларига ҳақ тўлаш квитанцияси нотўғри тўлдирилган тақдирда нима қилиш зарур?

 

Иссиқлик таъминоти хизматларига ҳақ тўланадиган квитанция тўлдираётганда истеъмолчи томонидан йўл қўйилган хатолар қандай ҳисобга олинади? Истеъмолчи иссиқлик таъминотига тўланадиган нотўғри ҳисобланган тўлов суммасини аниқлаган тақдирда етказиб берувчи эътирозни қандай кирита олади?

 

– Бу масалаларни Кўп квартирали уйларда иссиқлик таъминоти хизматлари кўрсатиш қоидалари (15.07.2014 йилдаги 194-ВМҚга 1-илова) тартибга солади. Ўзига ўзи хизмат кўрсатишда тўлов ҳужжатларини ёзиш ва тўлашда истеъмолчи томонидан йўл қўйилган хатолар етказиб берувчи томонидан улар аниқланишига қараб ҳисобга олинади. Ҳисобга олиш асбобини текшириш далолатномаси билан тасдиқланган амалдаги кўрсаткичлар бўйича иссиқ сув сарфини ҳисобга олишдаги хатолар аниқланганда қайта ҳисоб-китоб амалга оширилади (Қоидаларнинг 103-б.).

Тўланиши лозим бўлган сумма нотўғри ёзилганлиги аниқланганда у аниқланган кундан бошлаб, истеъмолчи етказиб берувчига эътирозни ёзма шаклда 5 кундан кечикмай тақдим этади. Эътироз билдирилиши истеъмолчининг иссиқлик таъминоти хизмати учун тўловни белгиланган муддатда тўлаш мажбуриятидан озод қилмайди. Эътирозлар етказиб берувчи томонидан 10 кун муддатда кўриб чиқилади ва унинг асосланганлиги аниқланганда ортиқча сумма кейинги иссиқлик энергияси учун тўловга ҳисобланади. Эътирозни кўриб чиқиш натижалари тўғрисида истеъмолчи 5 кундан кечикмай хабардор қилиниши керак (Қоидаларнинг 101-б.).

Истеъмолчи етказиб берувчининг қароридан рози бўлмаслиги уни иссиқлик таъминоти хизмати учун тўловни белгиланган муддатда тўлаш мажбуриятидан озод қилмайди. Олинган хизматлар учун тўлов тўланмаган тақдирда, 10 кунлик муддатда етказиб берувчи даъво қилинган суммани мажбурий тартибда ундириш тўғрисида судга даъво аризасини беради (Қоидаларнинг 102-б.).

 

 

Мавзувий сонни махсус мухбиримиз Ирина Гребенюк олиб боради.

Прочитано: 63 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика