Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2021 год / № 18 / Қонунчиликдаги янгиликлар

Корпоратив бошқарувчи малака аттестати кимларга берилади

 

Вазирлар Маҳкамаси томонидан Корпоратив бошқарувчи малака аттестатини бериш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди (ВМнинг 26.04.2021 йилдаги 236-сон қарори).

 

Ҳужжат Президентнинг 24.04.2015 йилдаги «Акциядорлик жамиятларида замонавий корпоратив бошқарув услубларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-4720-сон Фармони, Президентнинг 14.01.2019 йилдаги «Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ-4112-сон қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 30.07.2020 йилдаги «Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 460-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида қабул қилинган.

Низомда қуйидагилар белгиланган:

корпоратив бошқарувчи малака аттестатини олиш талаб этиладиган шахслар доираси ҳамда аттестатни олишга қўйиладиган талаблар;

аттестат олиш учун махсус ўқув курсларида ўқиш тартиби, малака аттестатини олишга даъвогарлик қилаётган шахслар билан суҳбат ўтказиш тартиби;

аттестатни бериш, уни қайта расмийлаштириш тартиби;

аттестатга эга шахслар реестрини юритиш тартиби.

Белгиланишича, устав фондида (устав капиталида) давлат улуши бўлган жамиятларнинг кузатув кенгаши аъзолари корпоратив бошқарувчи малака аттестатига эга бўлган шахслар орасидан сайланиши шарт.

Давлат активларини бошқариш агентлиги ходимлари, кузатув кенгашига мустақил аъзо сифатида илгари сурилган, тегишли тармоқда иш тажрибасига эга бўлган шахслар, шу жумладан хорижий шахслар малака аттестатига эга бўлмаган ҳолда устав фондида давлат улуши бўлган хўжалик жамиятларининг кузатув кенгаши аъзолари сифатида сайланиши мумкин.

Аттестат Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби томонидан корпоратив бошқарув соҳасида малака мавжудлигини тасдиқлаш учун берилади.

Малака аттестатини олишга замонавий талаблардан келиб чиққан ҳолда Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби томонидан ташкил этилган қисқа муддатли, шу жумладан онлайн-курс, махсус ўқув курсини тугатиб, курс якуни бўйича тест синовидан муваффақиятли ўтган тингловчилар, шунингдек Олий мактабнинг «Бизнесни бошқариш» магистратура мутахассислиги бўйича корпоратив бошқарув фанини 86 балл ва ундан юқори даражаларда ўзлаштирган тингловчилари даъвогар бўла оладилар.

Махсус ўқув дастури илғор хорижий амалиётни ҳисобга олган ҳолда давлат иштирокидаги корхоналар фаолиятига кузатув кенгашлари ва назорат органлари фаолияти самарадорлигини оширишни, корпоратив бошқарувнинг халқаро тамойилларини назарда тутувчи корпоратив бошқарувнинг замонавий усулларини жорий этишни қамраб олади.

Аттестат махсус дастур бўйича ташкил этилган суҳбат натижаларига кўра берилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида (lex.uz) эълон қилинган ва 27.04.2021 йилдан кучга кирди.

 

Наргиза Воҳидова.

Прочитано: 68 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика