Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2021 год / № 18 / Қонунчиликдаги янгиликлар

Субсидиялар қанча миқдорда ажратилади

 

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири «Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия ва грантлар ажратиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида» буйруқ чиқарди (АВ рўйхат рақами 3163-3, 9.04.2021 й.).

 

Буйруқ билан Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия ва грантлар ажратиш тартиби тўғрисидаги низомга (АВ рўйхат рақами 3163, 31.05.2019 й.) қуйидаги ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Биринчидан, «Қоракўлчилик» уюшмаси аъзоларига қўл меҳнати учун ускуналар харид қилиш бўйича харажатларни қоплаш учун камида битта иш ўрни яратиш шарти билан БҲМнинг 10 баравари миқдорида субсидиялар ажратилади (Президентнинг 2.09.2020 йилдаги ПФ-6059-сон Фармони).

Иккинчидан, тадбиркорлик ва ўзини ўзи банд қилиш фаолиятини бошламоқчи бўлган ишсиз, шу жумладан «Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари»га киритилган фуқароларга фаолиятини бошлаш учун керак бўлган асбоб-ускуна, меҳнат қуролларини харид қилиш учун 7 млн сўмгача субсидиялар ажратилади (Президентнинг 3.02.2021 йилдаги ПФ-6155-сон Фармони).

Учинчидан, субсидиялар:

тадбиркорлик субъектларига иш ўринлари ва шароитларини ногиронлиги бўлган шахсларга мослаштириш учун ҳар бир мослаштирилаётган иш жойи учун БҲМнинг 40 бараваригача;

тадбиркорлик фаолиятини бошлаётган ишсиз фуқароларга тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтгандан сўнг дастлабки уч ой мобайнида олинган бино ва иншоотнинг ижара тўлови харажатларини қоплаш учун;

ҳунармандларнинг «Ҳунарманд» уюшмасига аъзолик бадали харажатларини қоплаш учун ажратилади (Президентнинг 11.08.2020 йилдаги ПҚ-4804-сон қарори).

Тўртинчидан, ўрмон фонди ерларини ижарага олган ижарачилар аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказида рўйхатдан ўтган ишсиз шахсларни ишга қабул қилган тақдирда, уларга иш ҳақи тўлаш харажатларини қоплаш учун - 6 ой давомида ўртача иш ҳақининг 50%и миқдорида, бироқ ҳар бир ой учун БҲМнинг 2 баробаридан ошмаган миқдорда субсидия ажратилади (Президентнинг 6.10.2020 йилдаги ПҚ-4850-сон қарори).

Бешинчидан, уста-шогирд анъаналари асосида ёшларга ҳунар ўргатаётган кулолларга шогирдлар тайёрлаши, зарур хом ашё сотиб олиши ва шогирдларни иш ҳақи билан таъминлаши учун субсидиялар ажратилади (Президентнинг 2021 йил 23 мартдаги ПҚ-5033-сон қарори).

Олтинчидан, ўн олти ёшдан то пенсия таъминоти ҳуқуқини олиш ёшигача бўлган, ҳақ тўланадиган ишга ёки иш ҳақи келтирадиган машғулотга эга бўлмаган, иш қидираётган ва иш таклиф этилса, унга киришишга тайёр бўлган ёхуд касбга тайёрлашдан, қайта тайёрлашдан ўтишга ёки малакасини оширишга тайёр бўлган, ишга жойлашишда кўмак олиш учун маҳаллий меҳнат органларига мурожаат қилган ва ушбу органлар томонидан иш қидираётган шахслар сифатида рўйхатга олинган меҳнатга лаёқатли шахслар (бундан таълим муассасаларида таълим олаётганлар мустасно).

Низомга бошқа ўзгартириш ва қўшимчалар ҳам киритилган.

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган (lex.uz) ва 9.04.2021 йилдан кучга кирди.

Баҳодир Бухорий.

Прочитано: 63 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика