Norma.uz
Газета СБХ / 2021 год / № 16 / Бухгалтерга ёрдам

Даволаниш учун ёрдам қандай кўрсатилади

 

Ходимнинг даволаниш харажатлари учун тўловни расмийлаштириш  

 

Даволанишга муҳтож бўлган ходим ёки унинг болаларига корхона ёрдам бермоқчи бўлган тақдирда, ходимдан қуйидагилар сўралади:

● раҳбар номига ариза тақдим этиш;

● унга соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан ёзиб берилган тасдиқловчи ҳужжатларни (тиббиёт муассасаси билан тузилган шартномани, хизматлар ҳақини тўлаш учун счётни) илова қилиш.

Даволаниш (тиббий хизматлар) учун тўлов тўланганлигини раҳбарнинг буйруғи билан расмийлаштиринг. Буйруқда харажатлар суммасини ва уларни тўлаш усулларини акс эттиринг.

Сиз ходимнинг даволаниш харажатларини тўлашга ҳақлисиз:

● соғлиқни сақлаш ташкилотининг ҳисобрақамига пул маблағларини ўтказиш орқали;

● соғлиқни сақлаш ташкилотлари томонидан ёзиб берилган ҳужжатлар асосида ушбу мақсадлар учун мўлжалланган нақд пул маблағларини бевосита ходимга бериш орқали;

● ходимнинг банкдаги ҳисобрақамига пул маблағларини ўтказиш орқали.

Ходим нақд пулларни олиб кетадиган ҳолатда бўлмаганда, унинг ота-онасига ёки оила аъзоларига ишончномага асосан пул маблағлари берилади.

 

 

Ходимга нақд пулларни беришда ёки унинг пластик карточкасига ёхуд банкдаги ҳисобрақамига пулларни ўтказишда тиббиёт хизматлари учун тўловни тасдиқловчи ҳужжатларни сўраб олинг. Булар касса чеки ёки терминал чеки бўлиши мумкин. Ҳақиқатда маблағлар мақсадли сарфланганлигини тасдиқловчи ушбу ҳужжатлар мавжуд бўлмаганда солиқ органлари берилган суммадан ЖШДС тўлашни талаб қилишлари мумкин. Солиқ органлари ходимга берилган сумма ва тасдиқловчи ҳужжатларда акс эттирилган сумма ўртасидаги ижобий фарққа ҳам ЖШДС ва ижтимоий солиқни ҳисоблаши мумкин.

 

Даволаниш учун ёрдам суммасига солиқ солиш

Ходимнинг даволаниш харажатлари учун тўлов шакли қандай бўлишидан қатъи назар, ташкилот томонидан сарфланган маблағларга қуйидаги солиқлар солинмайди:

● ЖШДС (СК 378-м. 3-б.);

● ижтимоий солиқ (СК 376-м. 1-қ. 1-б., 403, 404-м.).

 

Сиз қуйидаги ҳолатларда ушбу имтиёзларни қўллашингиз мумкин:

маблағлар ходимнинг ёки унинг болаларининг даволаниши ёки уларга кўрсатилган тиббий хизматлар учун тўланган ва сарфланган бўлса. Дори воситаларини харид қилиш учун алоҳида ажратилган моддий ёрдам суммаларига имтиёз қўлланилмайди;

харажатлар суммаси ва уларнинг мақсадли сарфланганлиги юзасидан тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлса.

Кўрсатилган ёрдам миқдоридан қатъи назар сиз солиқ имтиёзларини қўллашингиз мумкин, мазкур ҳолатда суммалар бўйича меъёр белгиланмаган. 

 

МИСОЛ. Ходимга дори воситаларини харид қилиш учун моддий ёрдам кўрсатиш

Даволанаётган ходим алоҳида шартнома бўйича дори воситалари хариди учун тўлов ўтказишни сўрайди.

Мазкур ҳолатда имтиёздан фойдаланиш мумкин эмас.

Дори воситалари учун тўланган тўлов суммаси жисмоний шахснинг моддий наф тарзидаги даромадлари жумласига киритилади ва унга ижтимоий солиқ солинмайди (СК 376-м. 1-қ. 1-б., 403, 404-м.).

 

ЖШДС бўйича имтиёзлар қўлланилмайди, сабаби дори воситалари даволаниш ёки кўрсатилган тиббий хизматлар учун тўловдан алоҳида харид қилинади.

 

Даволаниш ёки кўрсатилган тиббий хизматлар учун ҳақ тўлаш учун асос бўладиган ҳужжатлар – тиббиёт муассасаси билан тузилган шартнома, маълумотномалар ва бошқа ҳужжатлар тўлов санасидан олдинги саналар билан расмийлаштирилган бўлиши лозим. Акс ҳолда сизда ЖШДС бўйича имтиёзни қўллаш учун асос бўлмайди.

 

МИСОЛ. Тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилгунига қадар моддий ёрдам суммасини тўлаш

Ходим даволаниши учун маблағларни шахсий карточкасига ўтказиб беришни сўради, бироқ тасдиқловчи ҳужжатларни даволаниш тугагач тақдим этишни ваъда қилди.

Мазкур ҳолатда солиқ имтиёзларидан фойдаланиш учун ходимга берилган пул маблағларини фоизсиз қарз сифатида расмийлаштиринг.

Ходим тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этганидан кейин:

даволаниш учун пул маблағлари берилишини буйруқ билан расмийлаштиринг;

ходимнинг берилган қарзни қайтариш бўйича қарздорлиги ва иш берувчининг даволаниш қийматини қоплаб бериш бўйича муқобил мажбуриятини ўзаро ҳисобга ўтказинг.

 

МИСОЛ. Иш берувчи ходимнинг турмуш ўртоғининг даволаниш ҳақини тўлаб беришга розилик билдирди

Ходим корхона раҳбарига тиббиёт муассасаси билан тузилган шартнома бўйича турмуш ўртоғининг даволаниш ҳақини тўлаб беришни илтимос қилиб ариза тақдим этди.

Мазкур ҳолатда ходимда ҳам, корхонада ҳам солиқ оқибатлари юзага келади.

Солиқ кодексида фақат ўз ходимларига ҳамда уларнинг болаларига амбулатория ва (ёки) стационар тиббий хизмат кўрсатилганлиги учун иш берувчи томонидан тўланган суммаларга ЖШДС бўйича имтиёзлар назарда тутилган (СК 378-м. 3-б.).

Ходим турмуш ўртоғининг даволаниши учун тўлов – бу унинг моддий наф тарзидаги даромади ҳисобланади (СК 376-м. 1-қ. 1-б.), унга ялпи даромад таркибида ЖШДС солиниши лозим.

Ходимнинг турмуш ўртоғи даволаниш ҳақи суммаси:

ижтимоий солиққа тортилмайди, сабаби меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромад ҳисобланмайди (СК 403, 404-м.);

фойда солиғини ҳисоблашда чегирилмайдиган харажат ҳисобланади (СК 317-м. 3-б.).

Сиз ходим даволанишга оид ҳужжатларни тақдим этмаган ҳолатда ҳам даволаниш ёки тиббий хизматлар ҳақини тўлаш учун моддий ёрдам кўрсатишингиз мумкин. Бунда унинг аризаси ва иш берувчининг буйруғи етарли бўлади.

Мазкур ҳолатда моддий ёрдам рағбатлантирувчи тўловлар – меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар жумласига киритилади, сабаби жисмоний шахснинг бошқа даромадларига тааллуқли моддий ёрдам турлари рўйхатида моддий ёрдамнинг бундай тури келтирилмаган (СК 371-м., 372-м. 4-б., 377-м. 10-б.).

Меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар таркибига киритиладиган моддий ёрдамга ижтимоий солиқ ва ЖШДС солинади.

 

Ходимга даволаниш учун кўрсатилган ёрдамни ҳисобга олиш

 

Бухгалтерия ҳисобида даволаниш учун моддий ёрдам берилиши қуйидагича акс эттирилади:

1) соғлиқни сақлаш ташкилотининг ҳисобрақамига тўлов ўтказилганда:

Хўжалик операциясининг мазмуни


Счётлар корреспонденцияси


дебет


кредит


Даволаниш (тиббий хизматлар) учун маблағ ўтказилди


4330-«Бошқа берилган бўнаклар»


5110-«Ҳисоб-китоб счёти»


Ходимнинг даромади ҳисобланадиган даволаниш (тиббий хизматлар) юзасидан корхонанинг харажатлари акс эттирилди


9430-«Бошқа операцион харажатлар»


6740-«Моддий наф тарзидаги даромадлар бўйича ходимлар билан ҳисоблашишлар»*


Соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан хизматлар кўрсатилди


6740-«Моддий наф тарзидаги даромадлар бўйича ходимлар билан ҳисоблашишлар»*


6990-«Бошқа мажбуриятлар»


Аввал ўтказилган аванс ҳисобга олинди


6990-«Бошқа мажбуриятлар»


4330-«Бошқа берилган бўнаклар»


 

 

2) тиббий ҳужжатларга асосан нақд пул маблағлари берилганда:

Хўжалик операциясининг мазмуни


Счётлар корреспонденцияси


дебет


кредит


Нақд пул маблағлари берилди (тўлов тўғрисидаги ҳужжатларни тақдим этиш шарти билан)


4790-«Ходимларнинг бошқа қарзлари»


5010-«Миллий валютадаги пул маблағлари»


Ходимнинг даромади ҳисобланадиган даволаниш (тиббий хизматлар) юзасидан корхонанинг харажатлари акс эттирилди


9430-«Бошқа операцион харажатлар»


6740-«Моддий наф тарзидаги даромадлар бўйича ходимлар билан ҳисоблашишлар»*


Ходимга аввал берилган аванс ҳисобга олинди (тўлов тўғрисидаги ҳужжатлар тақдим этилганда)


6740-«Моддий наф тарзидаги даромадлар бўйича ходимлар билан ҳисоблашишлар»*


4790-«Ходимларнинг бошқа қарзлари»


 

 

3) тиббий ҳужжатларга асосан ходимнинг пластик карточкасига ёки банкдаги ҳисобрақамига маблағлар ўтказиб берилганда:

Хўжалик операциясининг мазмуни


Счётлар корреспонденцияси


дебет


кредит


Ходимнинг пластик карточкасига ёки банкдаги ҳисобрақамига пул маблағлари ўтказилди (тўлов тўғрисидаги ҳужжатларни тақдим этиш шарти билан)


4790-«Ходимларнинг бошқа қарзлари»


5110-«Ҳисоб-китоб счёти»


Ходимнинг даромади ҳисобланадиган даволаниш (тиббий хизматлар) юзасидан корхонанинг харажатлари акс эттирилди


9430-«Бошқа операцион харажатлар»


6740-«Моддий наф тарзидаги даромадлар бўйича ходимлар билан ҳисоблашишлар»*


Ходимга аввал берилган аванс ҳисобга олинди (ходим томонидан тўлов тўғрисидаги ҳужжатлар тақдим этилганда)


6740-«Моддий наф тарзидаги даромадлар бўйича ходимлар билан ҳисоблашишлар»*


4790-«Ходимларнинг бошқа қарзлари»


 

 

*6740-счёт корхонадаги счётлар иш режасига киритилган бўлса.

 

4) тиббий ҳужжатлар тақдим этилмасдан моддий ёрдам кўрсатилганда:

Хўжалик операциясининг мазмуни


Счётлар корреспонденцияси


дебет


кредит


Моддий ёрдам суммаси ҳисобланди


Харажатларни ҳисобга олувчи счётлар (ходимнинг фаолияти соҳасига боғлиқ ҳолда)


6710-«Меҳнат ҳақи бўйича ходимлар билан ҳисоблашишлар»


Ҳисобланган суммадан ЖШДС ушлаб қолинди


6710-«Меҳнат ҳақи бўйича ходимлар билан ҳисоблашишлар»


6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)»


ШЖБПҲга мажбурий бадаллар ушлаб қолинди


6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)»


6530


Ижтимоий солиқ ҳисобланди


Харажатларни ҳисобга олувчи счётлар (ходимнинг фаолияти соҳасига боғлиқ ҳолда)


6520-«Мақсадли давлат жамғармаларига тўловлар»


Моддий ёрдам суммаси нақд пулда берилди


6710-«Меҳнат ҳақи бўйича ходимлар билан ҳисоблашишлар»


5010-«Миллий валютадаги пул маблағлари»


Моддий ёрдам суммаси ходимнинг пластик карточкасига ёки банкдаги ҳисобрақамига ўтказилди


6710-«Меҳнат ҳақи бўйича ходимлар билан ҳисоблашишлар»


5110-«Ҳисоб-китоб счёти»


 

 

Даволаниш учун берилган моддий ёрдам суммасини солиқ ҳисоботида акс эттириш

Соғлиқни сақлаш муассасаси томонидан бериладиган ҳужжатларга асосан харажатларни тўлайдиган бўлсангиз, тўлов суммасини қуйидагича акс эттиринг:

1) Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китобида (4-илова, АВ томонидан 24.02.2020 йилда 3221-сон билан рўйхатдан ўтказилган):

● 012-«Меҳнатга ҳақ тўлаш билан боғлиқ бўлмаган даромадлар» сатрида, шунингдек Ҳисоб-китобга 6-«Ҳар бир жисмоний шахс кесимида ҳисобланган мулкий (дивиденд ва фоизлардан ташқари), моддий наф тарзидаги ва бошқа даромадлар ҳамда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи тўғрисида маълумот» иловасида (шаблон файл);

● Ҳисоб-китобга 2-«Жисмоний шахсларнинг солиқ солишдан озод этилган даромадлари ёйилмаси» иловасининг 010, 020, 030 ва 0311-сатрларида;

2) Фойда солиғи ҳисоб-китобининг 2-«Харажатлар» иловаси 0118-сатрининг 3 ва 4-устунларида (3-илова, АВ рўйхат рақами 3221).

Тиббий ҳужжатлар тақдим этилмаган ҳолатда моддий ёрдам кўрсатадиган бўлсангиз, моддий ёрдам суммасини қуйидагича акс эттиринг:

1) ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китобида:

● 010-«Ҳисобланган даромадларнинг умумий суммаси» ва 011-«Меҳнатга ҳақ тўлаш билан боғлиқ бўлган даромадлар» сатрларида;

● Ҳисоб-китобга 5-«Ҳар бир жисмоний шахс кесимида ҳисобланган меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар ва жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи тўғрисида маълумот» иловасида (шаблон файл);

2) Фойда солиғи ҳисоб-китобига 2-илованинг 0105-сатри 3-устунида.

 

Александр НАВОТНИЙ,

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги бошқармаси бошлиғи,

Татьяна БЕЛОУСОВА,

«Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 1474 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика