ҚҚС тўловчи туристик фирма Ўзбекистон ҳудудида юридик ёки жисмоний шахсга турни расмийлаштиради. 10 000 000 сўмлик ваучерни ёзиб берди, унга меҳмонхонада яшаш ва овқатланишни таъминлаш хизматлари ҳам киритилган.
Бундай саёҳатга ҚҚС солинадими?
– 2020 йил 1 апрелга қадар ваучерлар билан расмийлаштирилган турлар ҚҚСдан озод этилган (2007 йилги таҳрирдаги СКнинг 208-м. 15-б.). Янги таҳрирдаги Солиқ кодексида бундай имтиёз назарда тутилмаган.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида кўрсатиладиган турларга 15%лик ставка бўйича ҚҚС солинади (СК 238-м. 1-қ. 1-б., 239-м. 2-қ. 1-б., 241-м. 3-қ. 3-б., 258-м. 1-қ.).