Norma.uz
Газета СБХ / 2021 год / № 16 / Жавоб берамиз

Босқичма-босқич ҳисобдан чиқаринг

 

Корхонанинг номоддий активлари таркибида муассис томонидан устав фондига ҳисса сифатида берилган ер участкаси билан бирга кўчмас мулк объектидан фойдаланиш ҳуқуқи ҳисобга олинган. Фойдаланиш ҳуқуқи оператив бошқарув ҳуқуқи асосида кадастр органларида рўйхатдан ўтказилган. Рухсат берувчи ҳужжатлари асосида кўчмас мулк реконструкция қилинган. Кўчмас мулк объекти мулк ҳуқуқи бўйича жамиятга тегишли бўлмаганлиги сабабли реконструкция қилишга оид барча харажатлар ортиб борувчи якун билан ҳисобга олинган ва 0810-«Тугалланмаган қурилиш» счётида жамланган. Реконструкция қилинган бинодан корхонанинг ўзи фойдаланади, муассис (мулкдор) уни олиб қўймоқчи эмас.

Бухгалтерия ҳисобида кўчмас мулк объектини реконструкция қилиш харажатлари қандай тан олинади? 

 

– Кўчмас мулк объекти корхона мулки ҳисобланмаганлиги сабабли уни реконструкция қилиш харажатлари 0810-«Тугалланмаган қурилиш» счётида жамланмайди.

Реконструкция қилиш харажатлари, кўчмас мулкдан қандай мақсадларда фойдаланилишидан қатъи назар, тегишли харажатларни ҳисобга олувчи счётларга – товарлар (ишлар, хизматлар) таннархига ёки давр харажатларига ҳисобдан чиқарилиши лозим.

Реконструкция қилиш харажатларини бошқа муддати кечиктирилган харажатлар счётига киритишни (0990-«Бошқа узоқ муддатли кечиктирилган харажатлар», 3290-«Бошқа кечиктирилган харажатлар») ва уларни босқичма-босқич харажатларни ҳисобга олувчи счётларга ҳисобдан чиқаришни тавсия қиламиз.

 

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Счётлар корреспонденцияси

 

дебет

 

 

 

Реконструкция қилиш харажатлари муддати кечиктирилган харажатларга киритилди

 

0990-«Бошқа узоқ муддатли кечиктирилган харажатлар»

3290-«Бошқа кечиктирилган харажатлар»

Материаллар, мажбуриятларни ҳисобга олувчи счётлар

 

Муддати кечиктирилган харажатларнинг жорий қисми ажратилди (харажатлар 1 йилдан ортиқ муддат мобайнида ҳисобдан чиқарилган тақдирда)

 

3290-«Бошқа кечиктирилган харажатлар»

 

0990-«Бошқа узоқ муддатли кечиктирилган харажатлар»

 

Реконструкция қилиш харажатлари тегишли харажатларни ҳисобга олувчи счётларга ҳисобдан чиқарилди

 

Харажатларни ҳисобга олувчи счётлар

 

3290-«Бошқа кечиктирилган харажатлар»

 

 

 

Азизахон ТОШХЎЖАЕВА, «Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 472 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика