Norma.uz
Газета СБХ / 2021 год / № 16 / Жавоб берамиз

Дивидендлардан олинадиган солиқ бўйича ҳисоботни топширишга кечиккан бўлсангиз…

 

Дивидендлардан олинадиган солиқ бўйича ҳисоботни ўз вақтида топшира олмадингизми? Мазкур ҳолатда қандай жарималар ва пенялар қўлланилиши мумкинлиги ҳақида юрист Икром АБДУЛҚОДИРОВ сўзлаб берди: 

 

– Мазкур ҳолатда юридик шахс сифатида солиқ агенти ҳам, унинг мансабдор шахси ҳам жавобгарликка тортилиши мумкин.

 

Ташкилотнинг юридик жавобгарлиги

Солиқ ҳисоботини солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда тақдим этмаслик, бу солиқ ҳисоботи асосида тўланиши (қўшимча тўланиши) лозим бўлган солиқ суммасини белгиланган муддатда тўланмаган ҳар бир кечиктирилган кун учун 1% миқдорида, лекин кўрсатилган сумманинг 10%идан ортиқ бўлмаган миқдорида жарима солишга сабаб бўлади (СК 220-м.).

Тегишли пеняларнинг суммаси тўланиши лозим бўлган солиқ суммаларидан ташқари ва солиқни тўлаш бўйича мажбуриятнинг бажарилишини таъминлашга доир бошқа чоралар, шунингдек солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик чоралари қўлланилишидан қатъи назар тўланади.

Пеня белгиланган солиқни тўлаш кунидан кейинги кундан бошлаб солиқни тўлаш бўйича мажбуриятни бажариш кечиктирилган ҳар бир календарь кун учун ҳисобланади.

Ҳар бир кечиктирилган кун учун пенялар солиқнинг тўланмаган суммасидан келиб чиқиб фоизларда белгиланади. Пенянинг фоиз ставкаси МБнинг шу даврда амалда бўлган қайта молиялаш ставкасининг 1/300 тенг этиб қабул қилинади (СК ­110-м.).

 

Мансабдор шахсларнинг жавобгарлиги

Юридик шахснинг солиққа оид ҳуқуқбузарликни содир этганлик учун жавобгарликка тортилиши тегишли асослар мавжуд бўлган тақдирда унинг мансабдор шахсларини маъмурий, жиноий ёки қонунда назарда тутилган бошқа жавобгарликдан озод этмайди (СК 212-м. 4-қ.).

 

Солиқларни ҳисоблаш ва тўлаш учун зарур бўладиган солиқ ҳисоботларини, ҳисоб-китобларни ва бошқа ҳужжатларни белгиланган муддатда тақдим этмаслик 1 БҲМдан 3 БҲМгача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади (МЖТК 175-м. 1-қ.).

 

Эслатиб ўтамиз, айнан бухгалтерия ҳисоби субъекти солиқ ҳисоботи ва бошқа молиявий ҳужжатлар тайёрланишини таъминлаб бериши шарт Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонуннинг 11-м.).

Шуни таъкидлаш жоизки, МЖТКнинг 175-моддаси 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни биринчи марта содир этган тадбиркорлик субъектининг мансабдор шахслари ёки ходимлари ёхуд тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи фуқаролар йўл қўйилган бузилишларни ҳуқуқбузарлик аниқланган пайтдан эътиборан 30 кунлик муддатда ихтиёрий равишда бартараф этган ва (ёки) етказилган моддий зарарнинг ўрнини қоплаган бўлса, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни юритишни бошлаш мумкин эмас, бошланган иш эса тугатилиши лозим. Бундан фуқароларнинг ҳаёти ва (ёки) соғлиғига зарар етказилган ҳоллар мустасно (МЖТК 271-м. 11-б.).

МЖТКнинг 175-моддасида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни жиноят ишлари бўйича судлар кўриб чиқади (МЖТК 245-м.).

 

Солиқ ва молиявий ҳисоботларни топшириш муддатларини бузманг. Шуни ёдда тутиш лозимки, сиз СКнинг 110-моддаси бўйича нафақат пеня тўлашингизга тўғри келади, балки ҳисоботларни топшириш бўйича белгиланган муддатдан кейин 10 кун ўтгач счётингиз блокировкаланиши мумкин.

Прочитано: 310 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика