Санаторийда кутубхона мавжуд.
Кутубхонадаги китоблар қайси счётга кирим қилинади – АВ бўладими ёки ТМЗми? Уларнинг ҳисоби қандай юритилади?
– Кутубхонадаги китоблар кутубхона фондидир. Улар бошқа асосий воситалар ҳисобланади, уларнинг ҳисоби 0190-«Бошқа асосий воситалар» счётида юритилади.
Кутубхона фондлари бўйича амортизация ҳисобланмайди (5-сон БҲМСнинг 35-б. «в» кичик б., АВ рақами 1299, 20.04.2004 й.).
Кутубхона фондларини инвентаризация қилиш 5 йилда 1 марта ўтказилади (19-сон БҲМСнинг 1.5-б. 3-хатбошиси, АВ рақами 833, 2.11.1999 й.).
Кутубхона фондларининг чиқиб кетиши ҳисоби Асосий воситаларнинг қийматини балансдан ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги низомга (АВ рақами 1401, 29.08.2004 й.) мувофиқ амалга оширилади.
Азизахон ТОШХЎЖАЕВА,
«Norma» МЧЖ эксперти.