Norma.uz
Газета СБХ / 2021 год / № 16 / Жавоб берамиз

Нотариус учун автомобиль

 

Хусусий амалиёт билан шуғулланадиган нотариуснинг банкдаги ҳисобрақамида йил якунлари бўйича 178 млн сўм миқдорида пул маблағлари қолган. Нотариус ушбу пулларга хизмат мақсадларида фойдаланиш учун автомобиль олмоқчи.

1. У банкдаги ҳисобрақамдаги пул маблағларидан GM компанияси автомобилини сотиб олиши мумкинми?

2. Бунда солиқ оқибатлари юзага келадими? 

 

1 Ҳа, хусусий амалиёт билан шуғулланадиган нотариус банкдаги ҳисобрақамдаги пул маблағлари ҳисобидан GM компаниясининг автомобилини сотиб олиши мумкин. Амалдаги қонун ҳужжатларида бу борада чекловлар мавжуд эмас. Солиқлар ва бошқа тўловлар давлат бюджетига ўтказилганидан кейин нотариуснинг банкдаги ҳисобрақамига келиб тушган пул маблағлари нотариуснинг тасарруфига ўтади (Низомнинг 22-б., ВМнинг 16.03.2020 йилдаги 156-сон қарорига 1-илова).

 

2 Фойда солиғи тўланганидан кейин хусусий амалиёт билан шуғулланадиган нотариуснинг тасарруфида қоладиган фойда солиқ солиш мақсадларида дивидендларга тенглаштирилади (СК 480-м. 4-қ.). Бинобарин, нотариус ушбу маблағларга автомобиль олмоқчи бўлса, у дивидендлардан солиқ тўлашига тўғри келади.

Прочитано: 306 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика