Божхона органлари яширин иқтисодиётни қисқартириш борасида изчил чора-тадбирларни амалга ошириб бормоқда.
Тошкент шаҳар божхона бошқармаси «Чуқурсой техник идораси» темир йўл чегара божхона пости ходимлари хориждан масъулияти чекланган жамият номига темир йўл контейнерида келтирилган, юк ҳужжатларида кўрсатилган 8 турдаги товар божхона кўригидан ўтказилди.
Жамият вакиллари иштирокидаги кўрик натижасида контейнерда йўл юк-кузатув ҳужжатларида қайд этилмаган қиймати 3 млрд 452 млн сўмлик қарийб 181,9 минг дона қўлқоп, 160 минг дона зараркунандаларга қарши воситалар, 2 минг донадан ортиқ электрон тарозилар ҳамда 50 мингдан ортиқ бошқа хўжалик товарлари борлиги аниқланди.
Бошқа бир ҳолатда пост ходимлари Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими, «Чуқурсой» ТИФ божхона пости ходимлари билан ҳамкорликда хориждан келтирилган яна бир юк контейнерини кўздан кечиришди. Унда ҳам ҳужжатларда кўрсатилмаган 505 млн сўмлик 9 турдаги маиший буюмлар ва эҳтиёт қисмлар борлиги фош бўлди.
Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Отабек ОДИЛОВ,
Тошкент шаҳар божхона бошқармаси катта инспектори.