Солиқ кодекси ва Ҳисобварақ-фактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомда ( ВМнинг 14.08.2020 йилдаги 489-сон қарорига 2-илова, кейинги ўринларда – Низом) ҳисобварақ-фактураларнинг иккита тури – қўшимча ва тузатилган ҳисобварақ-фактура назарда тутилган, уларнинг ёрдамида солиқ тўловчи реализация қилинган товарлар (хизматлар) қийматига тузатиш киритиши мумкин. Қандай ҳолларда у ёки бошқасидан фойдаланиш лозим?
– Қўшимча ҳисобварақ-фактура қуйидаги ҳолларда расмийлаштирилади:
1) товарлар тўлиқ ёки қисман қайтарилганда;
2) кўрсатилган хизматлардан воз кечилганда;
3) битим шартлари ўзгарганда, шу жумладан жўнатилган товарларнинг, кўрсатилган хизматларнинг нархи ва (ёки) сони (ҳажми) ўзгарганда;
4) Товарларни (хизматларни) сотувчи томонидан чегирмалар берилганда.
Қўшимча ЭҲФ мазкур ҳолатлар рўй берган санада расмийлаштирилади ва тақдим этилади. Уни бир йиллик муддат доирасида, кафолат муддати белгиланган товарлар (хизматлар) бўйича эса – кафолат муддати доирасида расмийлаштириш мумкин (СК 257-м., Низом 40, 41-б.).
Қўшимча ЭҲФ қуйидагиларни ўз ичига олиши лозим:
● у қўшимча эканлиги тўғрисида белги;
● қўшимча ЭҲФнинг тартиб рақами ва ёзиб берилган санаси;
● тузатиш киритилаётган ЭҲФнинг рақами ва санаси;
● Сонига (ҳажмига) ва нархларга тузатиш киритиш миқдори (ижобий ёки салбий), шунингдек етказиб беришнинг ҚҚСни ҳисобга олмаган ҳолдаги қиймати;
● ҚҚС суммасига тузатиш киритиш миқдори (ижобий ёки салбий) (Низом 42-б.).
Мисол. Товарлар қайтарилганда қўшимча ЭҲФни тақдим этиш
ҚҚС тўловчиси бўлган корхона 2021 йил 15 февралда харидорга товарнинг (акциз тўланмайдиган) бир қисмини реализация қилди. 5 март куни харидор аниқланган нуқсон туфайли 4 та товар бирлигини қайтарди. 1 та товар бирлиги нархи – ҚҚСни ҳисобга олмаганда 1 000 минг сўм.
Реализация қлиш чоғида – 15 февралда бирламчи ЭҲФ тақдим этилган эди. Товарлар қайтарилган сана – 5 мартда қўшимча ЭҲФ расмийлаштирилиши керак. Қайтариш суммаси «–» белгиси билан акс эттирилади:
Товарлар (хизматлар) номи
|
Товар (хизмат)-ларнинг идентификация коди ва номи
|
Товар (хизматлар) штрихли коди
|
Ўл. бир.
|
Сони
|
Нархи
|
Етказиб бериш қиймати
|
ҚҚС
|
Етказиб беришнинг ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда қиймати
|
|
ставка
|
сумма
|
||||||||
Маҳсулотнинг номи
|
хххххххх
|
ххххххххххххх
|
дона.
|
– 4
|
1 000 000
|
– 4 000 000
|
15%
|
– 600 000
|
– 4 600 000
|
Жами қайтариш учун: тўрт миллион олти юз минг сўм
|
– 4 000 000
|
|
– 600 000
|
– 4 600 000
|
Мисол. Чегирма тақдим этилганда қўшимча ЭҲФ тақдим этиш
ҚҚС тўловчиси бўлган корхона ҚҚС билан 11 500 минг сўмлик 10 та бирлик миқдоридаги ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотни (акциз тўланмайдиган) реализация қилди, ҚҚС – 1 500 минг сўм. ҚҚСсиз маҳсулот бирлигининг нархи – 1 000 минг сўм.
Шартномада етказиб берилган пайтдан бошлаб 7 кун ичида ҳақ тўланса, харидорга 5% чегирма бериш имконияти назарда тутилган.
Харидор у юклаб жўнатилганидан кейин 4 кун ўтгач етказиб берилган маҳсулот учун ҳақ тўлади, унга 5% – 575 минг сўмлик (11 500 минг сўм х 5%) чегирма берилди.
Маҳсулотни юклаб жўнатиш чоғида дастлабки етказиб бериш суммасига (11 500 минг сўм) ҳисобварақ-фактура ёзиб берилади. Харидор чегирмани қўллаб тўловни амалга оширганда етказиб берувчи чегирма суммасига қўшимча ЭҲФни тақдим этади ва уни «–» белгиси билан кўрсатади. Яъни «Нархи» реквизитида у «– 50 000 сўм» (1 000 000 х 5%) деб кўрсатади.
Товарлар (хизматлар) номи
|
Товар (хизмат)-ларнинг идентификация коди ва номи
|
Товар (хизматлар) штрихли коди
|
Ўл. бир.
|
Сони
|
Нархи
|
Етказиб бериш қиймати
|
ҚҚС
|
Етказиб беришнинг ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда қиймати
|
|
ставка
|
сумма
|
||||||||
Маҳсулот турига чегирма
|
хххххххх
|
ххххххххххххх
|
дона.
|
– 10
|
-50 000
|
– 500 000
|
15%
|
– 75 000
|
– 575 000
|
Жами қайтариш учун: беш юз етмиш беш минг сўм
|
– 500 000
|
|
– 75 000
|
– 575 000
|
Юқорида назарда тутилмаган қолган барча ҳолларда тузатилган ҳисобварақ-фактура тақдим этилади, айнан:
● ҚҚС бўйича солиқ базаси хатоларни тузатиш натижасида ўзгартирилган тақдирда;
● илгари ёзиб берилган ҳисобварақ-фактурага ўзгартиш ва (ёки) қўшимчалар киритиш зарур бўлганда (СК 257-м. 5-қ.).
Тузатилган ЭҲФ 5 йил – СКнинг 88-моддасига мувофиқ солиқ мажбурияти бўйича даъво қилиш муддати давомида расмийлаштирилади (СК 88-м., Низом 45-б.).
Тузатилган ЭҲФ қуйидагиларни ўз ичига олиши лозим:
● у тузатилган эканлиги тўғрисида белги;
● тузатилган ЭҲФ тартиб рақами ва санаси. Улар тузатиш киритилаётган илгари расмийлаштирилган ЭҲФнинг рақами ва санаси билан бир хил бўлиши керак (Низом 46-б.).
Электрон ҳужжатлар айланиши (ЭҲА) тизимида тузатиш киритилган ЭҲФни қандай тўғри расмийлаштириш керак
Фаолият юритаётган ЭҲА операторларидан бирининг тизимида ишлаш мисолида буни қандай амалга ошириш кераклигини босқичма-босқич кўриб чиқамиз:
1. «Тузатилган ҳисобварақ-фактура» ҳужжат шаклини танланг.
2. Тузатилаётган – илгари расмийлаштирилган ҳисобварақ-фактура рақами ва санаси билан бир хил бўлган ҳисобварақ-фактура санаси ва рақамини кўрсатинг.
3. Эски ҳисобварақ-фактуранинг ID-рақамини кўрсатинг. Бу – илгари сиз жўнатган, айни пайтда ўзингиз тузатиш киритаётган ҳисобварақ-фактурага ЭҲФ тизими томонидан берилган рақам. Уни сиз расмийлаштираётган тузатилган ҳисобварақ-фактурадан чиқмай туриб кўрсатиш учун параллель равишда my.soliq.uz порталидаги ЭҲФ тизимига киринг ва илгари жўнатилган, ўзингиз ўзгартириш киритаётган ҳисобварақ-фактурадаги ушбу ID-рақамни кўчириб олинг. ЭҲФ тизими унинг юқоридаги чап бурчагида ЭҲФнинг ID-рақамини кўрсатади (мисол учун: «ID: 5f1545a793c55e00014c8b8e»).
4. Тузатилган ҳисобварақ-фактуранинг зарур кўрсаткичларини киритинг. Аслида эскиси ўрнига янги ҳисобварақ-фактурани тўлдириш керак.
5. «Сақлаш ва жўнатиш» тугмачасини босинг. Тузатилган ҳисобварақ-фактурангиз муваффақиятли жўнатилиб, my.soliq.uz порталидаги ЭҲФ тизимида ҳисобварақ-фактуранинг юқоридаги чап бурчагида ««___» _______ 2020 йилдаги __-сон ЭҲФга тузатиш киритилган нусхаси» белгиси билан акс эттирилади;
6. ЭҲФ тизими илгари ёзиб берилган хато ЭҲФни автоматик равишда бекор қилади.
ҚҚС бўйича солиқ базаси ўзгаришига олиб келган тузатишлар киритилган бўлса, тегишли давр учун ҚҚС бўйича қайта ҳисоб-китобни топширишингиз лозим. Контрагентингиз ҳам СК 257, 269-моддалари, Низомнинг 44, 46-бандлари нормаларига амал қилган ҳолда ҚҚС бўйича ҳисобга олинган сумма қисмида қайта ҳисоб-китобни топширишига тўғри келади.
Харидор тузатилган ЭҲФни қабул қилишдан (ёки автоматик равишда тасдиқлашдан) олдин тизим аввалги давр учун қайта ҳисоблаб чиқилган ҚҚСни my.soliq.uz қабул қилмайди, чунки у ҳали Харид қилинган товарлар (хизматлар) бўйича ҳисобварақ-фактуралар (ҳисобварақ-фактура ўрнини босадиган ҳужжатлар) реестрида (Харидлар реестри, ҚҚС ҳисоб-китобига 4-илова, АВ рақами 3221, 24.02.2020 й.) акс эттирилмаган.
Сотиб олувчи томонидан белгиланган муддатда (10 кун) тасдиқланмаган ёки рад этилмаган электрон ҳисобварақ-фактура тасдиқланган ҳисобланади (Низом 63-б.)
Мисол. Хатони тўғрилаш мақсадида тузатилган ЭҲФни тақдим этиш
1. Етказиб берувчи корхона бухгалтери ҳисобварақ-фактурани товар бирлиги сонини нотўғри кўрсатган ҳолда тақдим этди. Ушбу ЭҲФни бекор қилишни улгурмасдан, харидор уни имзолаб бўлганини аниқлади. Бу ҳолда товарнинг тўғри миқдорини кўрсатиб, бирламчисига тузатилган хисобварак-фактурани расмийлаштириш лоим.
2. ЭҲФ тизимидаги носозлик туфайли корхона бухгалтери хато билан харидорга айнан бир хил ҳисобварақ-фактурани икки марта тақдим этди. Харидор буни сезмаган ва шу куни иккала ҳужжатни имзолаган. Бундай ҳолда сиз «ноль» даражали кўрсаткичлари билан тузатилган ҳисобварақ-фактурани расмийлаштиришингиз керак. Бундай тузатилган ҳисобварақ-фактура my.soliq.uz тизимидаги ва Реализация қилинган товарлар (хизматлар) бўйича ҳисобварақ-фактуралар (ҳисобварақ-фактура ўрнини босадиган ҳужжатлар) реестридаги (ҚҚС ҳисоб-китобига 5-илова) «ортиқча» ҳисобварак-фактурани нолга тенглаштиради ва сизда фақат дастлабки керакли ЭҲФ акс эттирилади.
Татьяна СТЕПАНОВА, buxgalter.uz эксперти,
Виктория БЕЗГИНА, маслаҳатчи-бухгалтер.