Norma.uz
Газета СБХ / 2021 год / № 15 / Ўзбекистон қонунчилигидаги янгиликлар

ЎзР МБ бошқарувининг «Ўзбекистон Республикасида валюта операцияларини амалга ошириш қоидаларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида»ги қарори

 

Идоравий меъёрий-ҳуқуқий ҳужжат

 

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг Қарори

 

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2021 йил 25 мартда рўйхатдан ўтказилди,
рўйхат рақами 3281-1

Ўзбекистон Республикасининг «Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 августдаги ПФ-6044-сон «Лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 29 августдаги 18/5-сон қарори (рўйхат рақами 3281, 2020 йил 31 август) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.08.2020 й., 10/20/3281/1242-сон) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида валюта операцияларини амалга ошириш қоидаларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.

2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Марказий банк раиси

М.НУРМУРАТОВ.

Тошкент ш.,

2021 йил 25 февраль

3/4-сон.

 


ЎзР МБ бошқарувининг 2021 йил 25 февралдаги 3/4-сон қарорига
ИЛОВА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ВАЛЮТА ОПЕРАЦИЯЛАРИНИ АМАЛГА ОШИРИШ ҚОИДАЛАРИГА КИРИТИЛАЁТГАН ЎЗГАРТИРИШЛАР ВА ҚЎШИМЧА

1. 27-бандда:

биринчи хатбошидаги «икки» деган сўз «кейинги» деган сўз билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Белгиланган вақтда ҳисоб-китоблар якунланмаган бўлса, келишув бекор қилинган ҳисобланади.».

2. 29-банднинг учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Чет эл валютасининг қайта сотилиши сотув кунидаги талаб ва таклиф асосида шаклланадиган бозор курсида акцептсиз равишда амалга оширилади».

3. 47-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«47. Тижорат банклари томонидан нақд валюта маблағларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш Ўзбекистон Республикаси Марказий банкини хабардор қилиш тартибида амалга оширилади.

Нақд валюта маблағларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилганлиги тўғрисидаги хабарномалар тижорат банклари томонидан уч кун муддат давомида Марказий банкка тақдим этилиши лозим.».

4. Қуйидаги мазмундаги 471-банд билан тўлдирилсин:

«471. Тижорат банклари томонидан нақд валюта маблағларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқиш Марказий банкнинг рухсати асосида амалга оширилади.».

5. 48-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«48. Марказий банкнинг рухсатини олиш учун тижорат банклари Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқишга мўлжалланган валютанинг тури, унинг суммаси, валюта маблағлари қайси давлатга олиб чиқилиши, хорижий банкнинг номи, нақд валюта маблағларини олиб чиқиш мақсадлари кўрсатилган аризани Марказий банкка тақдим этади.».

6. 49-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«49. Тижорат банкларининг нақд валюта маблағларини олиб чиқиш учун мурожаати Марказий банк томонидан уч банк иш кунидан ошмаган муддатда кўриб чиқилади. Кўриб чиқиш натижалари бўйича тижорат банкларига нақд валюта маблағларини Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиш учун рухсат берилади.

Тижорат банкларига нақд валюта маблағларини Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиш учун рухсат беришни рад қилиш фақат тижорат банкларининг мурожаати мазкур Қоидаларнинг 48-бандида белгиланган талабларга мувофиқ бўлмаганда амалга оширилади.».

 

*Ушбу қарор Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида (lex.uz) эълон қилинган ва 25.03.2021 йилдан кучга кирди.

Прочитано: 273 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика