Norma.uz
Газета СБХ / 2021 год / № 15 / Божхона

Идора халқ иродаси билан барпо бўлди

 

Республикамизда жадал равишда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг самараси ҳар бир маҳалла ҳаётида ўзининг аниқ ифодасини топмоқда. 

 

Президентимиз ташаббуси билан бошланган янги «Маҳаллабай» ишлаш тизими аҳоли учун муносиб турмуш шароитларини яратишда қўл келаётганини ҳаётнинг ўзи кўрсатиб турибди. Мазкур жараёнларда давлат божхона хизмати органлари ҳам фаол иштирок этмоқда. Тошкент вилояти Чиноз туманининг Каналобод маҳалласи қўшни давлат билан чегарадош ҳудудда жойлашган. Мазкур маҳаллада кўп миллатли 2 мингдан зиёд аҳоли истиқомат қилади. Лекин шу вақтга қадар маҳалла идораси тузукроқ бинога эга бўлмаган. Ўтган йиллар давомида маҳалла идорасига иши тушган одам борки, ўнлаб чақирим йўл босиб, манзили тез-тез ўзгарган идорани излаб, сарсон бўлган.

Президентимизнинг Чиноз туманига ташрифидан сўнг ушбу маҳалла аҳолиси ҳам жадал суръатдаги ўзгаришларнинг гувоҳи бўлди. Қисқа фурсатда каналободликлар учун янги маҳалла биноси қуриб фойдаланишга топширилди. Шу муносабат билан ташкил этилган янги идоранинг очилиш маросими маҳаллада ҳақиқий байрамга айланиб кетди. Рамзий ленталар қирқилиб, меҳмонлар янги бино билан танишди.

Замонавий қиёфа касб этган маҳалла биносида барча шарт-шароитлар муҳайё. Бу ерда ташкил қилинган мўъжаз кутубхона маҳалла ёшлари учун муносиб туҳфа бўлди.

Ёзги айвончада Давлат божхона қўмитаси мутасаддилари ва туман ҳокимининг отахонлар билан бўлиб ўтган самимий суҳбати чоғида маҳалла аҳлини ўйлантириб келаётган турли масалалар атрофлича муҳокама қилинди.

Дарвоқе, шу куни маҳалла аҳлини қувонтирган яна бир воқелик амалга ошди – аҳолини кўпдан бери қийнаб келган тоза ичимлик суви масаласи ҳам ижобий ҳал қилинди. Артезиан қудуғи ишга туширилиб, замонавий сув тозалаш фильтрлари ўрнатилди.

 

Ҳусан ТАНГРИЕВ,

Давлат божхона қўмитаси Ахборот хизмати бош инспектори.

Прочитано: 628 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика