Norma.uz
Газета СБХ / 2021 год / № 15 / Қонунчиликдаги янгиликлар

Ишсиз фуқаролар касб-ҳунарга қандай ўқитилади

 

Вазирлар Маҳкамаси томонидан камбағал ва ишсиз фуқароларни касб-ҳунарга ўқитиш тизимини такомиллаштириш ҳамда меҳнат органлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар қабул қилинди (ВМнинг 5.04.2021 йилдаги 183-сон қарори).

 

Президентнинг 11.08.2020 йилдаги ПҚ-4804-сон қарорига мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда давлат муассасаси шаклидаги мономарказлар ташкил этилади.

10 апрелдан бошлаб Тошкент шаҳридаги «Ишга марҳамат» мономаркази бош муассаса сифатида Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда ташкил этиладиган мономарказларга раҳбарлик қилади ва методик жиҳатдан таъминлайди. У аҳолига кўрсатиладиган хизматлар, шу жумладан касб-ҳунарга, тадбиркорлик кўникмаларига, хорижий тилларга ўқитиш, ички ва ташқи меҳнат бозорида бандликка кўмаклашиш, касбий малакани баҳолаш бўйича фаолиятни мувофиқлаштиради.

Ушбу мақсадларда Тошкент шаҳридаги «Ишга марҳамат» мономаркази тузилмасида 10 штат бирлигидан иборат бўлган мономарказлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва ўқув-методик таъминлаш бошқармаси ташкил этилади.

Қарор билан қуйидагилар тасдиқланди:

● Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг «Ишга марҳамат» мономарказлари тўғрисидаги низом;

● Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг касб-ҳунарга ўқитиш марказлари тўғрисидаги низом;

● Ишсиз ва иш қидираётган шахсларни касбга тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом;

● «Энг яхши касбга тайёрлаш дастури» бўйича танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига 2021 йил августга қадар Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан «Энг яхши касбга тайёрлаш дастури» бўйича нодавлат нотижорат ташкилотлари ўртасида ўтказиладиган очиқ танловларни «онлайн» режимда ўтказиш имконини берувчи электрон дастурий таъминот ишлаб чиқилишини таъминлаш топширилди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида (lex.uz) эълон қилинган ва 6.04.2021 йилдан кучга кирди.

 

Лола АБДУАЗИМОВА.

Прочитано: 523 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика