Божхона ходимлари томонидан ўтказилаётган тезкор тадбирлар давомида сифати кафолатланмаган ҳамда контрабанда товар-моддий бойликларнинг ноқонуний айланмасига ўз вақтида чек қўйилмоқда.
Тошкент вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари Оҳангарон тумани ҳудудида ўтказган тадбирда Н.Э. бошқарувидаги «Isuzu» автотранспорт воситаси ўрнатилган тартибда кўздан кечирилди.
Натижада автомашина юкхонасида ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган, хорижда ишлаб чиқарилган умумий қиймати 205 млн сўмлик парфюмерия маҳсулотлари ва 100 дона кофе маҳсулотлари борлиги аниқланди.