Россияда 2021 йил январь-февраль ойида коррупция билан боғлиқ жиноятчилик сони 11,8 фоизга ошган. Қонунбузарликларнинг қарийб ярми порахўрлик билан боғлиқ, дейилади Россия Федерациясининг Бош прокуратураси порталида берилган хабарда.
«Ўтган йил билан солиштирганда бу йил коррупцион йўналишдаги жиноятлар сони 11,8 фоизга ортган. Уларнинг ярми порахўрлик билан содир этилган жиноятлардир» дейилади хабарда.
Шунингдек, таъкидланишича, ҳар учинчи ҳолатда порахўрлик миқдори 10 минг рублдан ошмаган.
Порахўрлик билан боғлиқ энг кўп жиноят содир этилган учта минтақа рўйхатига Бошқирдистон, Москва ва Краснодар ўлкаси киритилди.
ЎзА.