Norma.uz
Газета СБХ / 2021 год / № 14 / Бухгалтерга ёрдам

Объект қурилишида ҚҚС қандай ҳисобга олинади

Янги ташкил этилган корхонафойда солиғи ва ҚҚС тўловчиси қурилиш тугагандан кейин биноларни ижарага бериш нияти билан маъмурий бино қурмоқда. Агар ҚҚС бўйича айланмалар кейинроқобъект фойдаланишга киритилгандан кейин бўлса, қурилиш даври давомида ҚҚСни ҳисобга олиш билан қандай йўл тутилади?

Cаволга ДСҚ Солиқ назорати методологияси ва сифатини баҳолаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Улуғбек ДАДАХОНОВ жавоб берди: 

– Корхона ҚҚСни ҳисобга олиш ҳуқуқига эга, агар:

● сотиб олинган товарлар (хизматлар) реализация қилиш бўйича айланмасига солиқ солинадиган товарларни ишлаб чиқариш ва (ёки) реализация қилиш (хизмат кўрсатиш)да фойдаланилса;

● олинган товарларга (хизматларга) солиқ суммаси алоҳида ажратиб кўрсатилган ҳисобварақ-фактура олинган ҳамда товарларни (хизматларни) етказиб берувчи солиқ тўловчи сифатида рўйхатдан ўтказилган бўлса. Бунда ҚҚСни фақат электрон ҳисобварақ-фактуралар бўйича ҳисобга олиш мумкин (Низом 10-б., ВМнинг 14.08.2020 йилдаги 489-сон қарорига 2-илова);

● товарлар олиб кирилган (импорт қилинган) тақдирда солиқ бюджетга тўланганда (СК 266-м. 1-қ).

Агар корхона келгусида ўз асосий воситалари сифатида фойдаланиш учун мўлжалланган активларни яратиш учун товарлар (хизматлар)ни сотиб олса, сотувчи томонидан корхонага тақдим этилган солиқ суммасини ҳисобга олиш тўлиқ ҳажмда амалга оширилади (СК 266-м. 5-қ). 

Солиқ органлари ҳисобга олишни бекор қилишга ёки тузатиш киритишга ҳақлидир, агар:

● ҳисобга олиш ҳуқуқи қалбаки ёки кўзбўямачилик учун тузилган битим натижасида вужудга келганлигига оид далиллар мавжуд бўлса (СК 266-м. 12-қ);

● етказиб берувчи томонидан тақдим этилган ҳисобварақ-фактура ҳақиқий эмас деб эътироф этилганда (СК 269-м. 1-қ. 3-б.).

Натижада корхонада реализация қилиш бўйича айланмалар ҳозирча мавжуд эмас, ҳисобга олинадиган ҚҚС эса – мавжудлиги келиб чиқади.

ҚҚС тўловчиси бўлган ҳолда корхона ҚҚС бўйича ҳисобот тақдим этади, унда айланмалар мавжуд бўлмайди, бироқ бунда ҳисобга олинадиган ҚҚС кўрсатилади. Яъни қопланиши лозим бўлган ҚҚСнинг салбий суммаси ҳосил бўлади.

ҚҚСни қоплаш

Ўрни қопланиши лозим бўлган солиқ суммаси солиқ бўйича келгуси тўловлар ҳисобидан ҳисобга олинади (СК 274-м. 1-қ.).

Шунингдек, корхона ушбу суммани солиқ органларига солиқ суммасини қайтариш тўғрисида берилган аризага асосан қайтариш ҳуқуқига эга СК 274-м. 2-қ.).

Қопланиши назарда тутилган солиқ суммасининг асосланганлиги юзасидан солиқ органи камерал солиқ текширувини ўтказади (Низом 18-б., ВМнинг 14.08.2020 йилдаги 489-сон қарорига 1-илова);

Камерал текширувни ўтказиш даврида солиқ органи:

● ҳудудни ва биноларни кўздан кечириш;

● зарур ҳолларда сайёр солиқ текширувини ташкил этган ҳолда ТМБни инвентаризациядан ўтказиш;

● ўрганиб чиқиш учун зарур ҳужжатларни талаб қилиб олиш;

● учинчи шахслардан ахборотни талаб қилиб олишга ҳақли (Низом 20-б., ВМнинг 14.08.2020 йилдаги 489-сон қарорига 1-илова);

Камерал солиқ текшируви натижалари бўйича солиқ органи раҳбари (раҳбар ўринбосари) солиқ суммасини ўрнини (тўлиқ ёки қисман) қоплаш ёки ўрнини қоплашни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

Ҳисобга олишга тузатиш киритиш

Ҳисобга олиш учун қабул қилинган ҚҚС суммасига тузатиш киритилади, агар:

● бино ҚҚСдан озод этилган айланмалар учун фойдаланилса;

● қурилиш учун сотиб олинган товарлар бузилганда ёхуд табиий камайиш нормаларидан ортиқча йўқотилган тақдирда;

● корхона ҚҚС тўловчи мақомини йўқотганда (ёки озод қилинганда) (СК 269-м. 1-қ.).

Бино бўйича тузатиш киритилиши лозим бўлган солиқ суммаси қайта баҳолаш ҳисобга олинмаган, ушбу объектларнинг баланс қийматига тўғри келадиган, илгари бу объектлар бўйича ҳисобга олинган солиқ суммасидан келиб чиққан ҳолда аниқланади (СК 269-м. 4-қ.).

Солиққа тузатиш киритиш суммаси бинонинг баланс қийматининг кўпайишига олиб борилади» (СК ­270-м. 2-қ.).

Прочитано: 742 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика